RU

Последние новости

21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  0 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  1 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  3 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  10 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  90 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  7 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди Новости

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - Хитой терма жамоаси 15 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу хақда ФИФА расмий сайти эълон қилди.
Таъкидлаш жоиз, Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси октябрь ойида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди, аммо Таиландга қарши учрашув ноъамалум сабабларга кўра қолдирилди ва Таиланда ўрнига Ироқ терма жамоаси октябрда Хитойга рақиб бўлади. Маълумот учун, Ироқ терма жамоасига қарши ўйиндан олдин Ален Перрен шогирдлари 4 ва 9 сентябрь кунлари Пекинда Кувайт ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Бундан аввалроқ, Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида учта ўртоқлик учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ОК-2015 финал босқичига тайёргарликни бошлаб юборган ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика