RU

Последние новости

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  54 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди Новости

Ўзбекистоннинг ҳозирги терма жамоаси тарихдаги энг кучлисими? Сервер Жепаров жавоб берди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров "Тўраев финти" ("Финт Тураева") подкастида ҳозирги Ўзбекистон терма жамоасини аввалгилари билан солиштирди.

- Назаримда, ҳозирги терма жамоа тарихдаги энг кучлиси эмас. Шубҳасиз, энг кучлилардан биридир, лекин энг кучлиси эмас. Бизда аввалги йилларда жуда кучли терма жамоалар бўлган.

- Унда нима учун Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги авлодлари жаҳон чемпионатига чиқа олмаган?

- Ҳозир жаҳон чемпионатига йўлланмалар сони кўпайган. Бундан ташқари, қайси гуруҳга тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Илгари биз жуда кучли корейсларга ва Австралия терма жамоасига дуч келардик.

- Ҳозирги терма жамоа олдингиларига нисбатан нимаси билан кучлироқ?

- Ҳозир бизда легионерлар кўпроқ. Чет элда қанча кўп футболчи ўйнаса, терма жамоа учун шунча яхши. Бироқ "хорижий чемпионатлар" турлича бўлиши мумкинлигини англаш керак. Масалан, Малайзия ва Таиландни олдинга қўйилган қадам деб ҳисоблаш қийин. Бу мамлакатлар ФИФА рейтингида биздан пастроқда жойлашган. Футболчи ушбу спорт тури кучлироқ бўлган жойларга — Европанинг топ-5 лигаси, Россия, Туркияга бориш керак.

- Ўзбекистоннинг энг яхши терма жамоаларини авлодлар бўйича тартиблаб бера оласизми? Даврларни таснифлашда жаҳон чемпионатига саралаш даврини мўлжал қилиб олишингиз мумкин.

- Ҳозирги терма жамоани учинчи ўринга қўярдим. Иккинчи ўринга, менимча, 2014 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичида қатнашган авлодни лойиқ кўрарди, у жамоада Кападзе, Гейнрих, Аҳмедов, Исмоилов, Денисов, Шацких, Нестеров каби номлар бор эди. Биринчи ўринга эса 2006 йилги терма жамоа муносиб. Булар - Кошелев, Карпенко, Фёдоров, Ширшов, Акопянц, Шацких. Дарвозада Нестеров билан Сафонов бор эди, ўшанда Миржалол Қосимов ҳам ўйнарди.


Сервер Жепаров иштирокидаги "Тўраев финти" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика