RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  0 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда. Бу – рекорд Новости

Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда. Бу – рекорд

ОФК назорати остида ўтказиладиган клубларни лицензиялаш жараёни ўзининг ҳал қилувчи босқичига кирди.

Биласизки, футбол клуби 5 та мезон бўйича зарур ҳужжатларни AFC CLAS платформасига юклайди. Осиё клублари мусобақалари куз-баҳорга ўзгаргач, лицензиялаш муддатлари ҳам табиий равишда ўзгарди. Клубларимиз январ, феврал ва март ойларида спорт, инфратузилма, ишчи-ходим, ҳуқуқий мезон бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этди. Олдинда фақат молиявий мезон сифатида аудиторлик ҳисоботлари ва бухгалтерлик ҳужжатларини топшириш қолмоқда.

Лига саъй-ҳаракатлари эвазига бу йил қатор кўрсаткичларга эришилди. Жумладан:

- Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда, бу биз учун рекорд кўрсаткич;

- фақатгина Япония ва Ўзбекистон учта дивизион клубларини лицензиялашга жалб қилган.

- 2020 йил Лига илк марта Про лига қатнашчиларини лицензиялаш жараёнига қўшганди, бу йилдан бошлаб илк бора Биринчи лига клублари ҳам унда иштирок этади: “Дўстлик Тошкент”, “Янгиер”, “Зомин”.

Узоқ йиллар давомида ўзбек клублари учун жиддий муаммо бўлиб келган жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар дипломи масаласида яхши ўзгаришлар бор. Лига 2020 йилдан бошлаб мунтазам равишда Фитнесс мураббийлик ўқув курслари ташкил этишга чақириб келди ва 2022 йилда ўзбекистонлик жисмоний тайёргарлик мураббийлари учун AFC Fitness Level ўқув курслари ташкил қилинди. Энди аксар клубларимизда тегишли мутахассислик лицензиялари мавжуд мураббийлар бор.

Маълумот учун, июн ойи сўнгида ОФК лицензиясига эга чиққан клублар номи расман маълум бўлади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика