RU

Последние новости

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланди Новости

Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи учун овоз бериш жараёни бошланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси 2015 йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш бўйича Республика бўйлаб сўровнома бошланганлиги ҳақида эълон қилади.
Сўровномада Ўзбекистон ва чет элдаги оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган журналист, колумнист ва ньюсмейкерлар, шунингдек, спорт блогерлари иштирок этишлари мумкин. Техник ходимлар (режиссёр, оператор ва ҳк) иштирок эта олмайди. Шунингдек, футбол клублари ва терма жамоаларнинг матбуот котиблари ҳам овоз бериш жараёнида қатнашмайди.

Футбол клубларининг матбуот хизмати ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга. Бунда матбуот хизмати ходимлар сонидан қатъий назар битта овозга эга бўлади ва унда шахс номи эмас, клуб матбуот хизмати овоз эгаси сифатида кўрсатилади. Клуб матбуот хизматида ишлайдиган ходим бошқа ОАВ номидан овоз бера олмайди.

Ҳар бир журналист 3 нафар мураббий ва 3 нафар футболчини мукофотга лойиқлик даражаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга қўйиб чиқади.

Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номи (икки алоҳида номинация ҳисобланиб) умумий баллар йиғиндисига қараб аниқланади.
Йилнинг энг яхши мураббийи ва футболчисига овоз бериш асносида мураббий ва футболчининг йил давомидаги фаолиятига назар ташланади.

Иштирокчи Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайдиган, шунингдек, хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик легионерлар ва Ўзбекистоннинг футбол клубларида ўйнайдиган ўзбекистонлик футболчиларга, Ўзбекистон ва хорижда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик  мураббийларга овоз бериши мумкин. Ўзбекистон лигасида ўйнайдиган ўзбекистонлик бўлмаган хорижлик легионерлар сўровномада иштирок эта олмайди.

Овоз берувчи тўртта асосий критерияга риоя қилиши керак:
1.   Йил давомидаги индивидуал ва жамоавий равишдаги ютуқлари
2.   Истеъдод, иқтидор ва Fair Play.
3.   Карьера
4.   Шахсияти ва унинг бошқаларга таъсири

Футболчи ва мураббийлар учун берилган овозлар қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1-ўрин учун – 3 балл
2-ўрин учун – 2 балл
3-ўрин учун – 1 балл

ОАВ ходимлари ўз овозларини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) шунингдек факс орқали жўнатишлари лозим. Овоз бериш 19 декабрдан очиқ ва 2015 йилнинг 10 январь куни соат 12:00 да ёпилади. Овозлар қуйидаги манзилга жўнатилади:

Манзил:   Факс: +99871 - 244-16-83.   Email: media@the-uff.com
Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98 А уй
Тошкент 100011
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика