RU

Последние новости

21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  0 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  13 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  1 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   16 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2

Ўзбекистонлик ёшлар футзал бўйича жаҳон чемпионига айланишди! (+ФОТО) Новости

Ўзбекистонлик ёшлар футзал бўйича жаҳон чемпионига айланишди! (+ФОТО)

Футзал бўйича 18 ёшгача бўлган футзалчилардан ташкил топган Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди.

Бу ҳақда бизга "Фейсбук" орқали Сарвар Муҳаммад маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ўйин олдидан Ватанимиз мадҳиясини баралла айтиб, кўзларига ёш олаётган ҳамюртларимиз турнир финалига қадар етиб боришди. Гуруҳ босқичининг илк ўйинида вакилларимиз анча кучли Швеция терма жамоасини 5-3 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турда Индонезия 17-2 ҳисобида тор-мор этилди. Гуруҳнинг сўнгги ўйинида Кувайтга қарши залга чиққан юртдошларимиз 9-2 ҳисобида ғалабага эришиб, 100 фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олдилар. Ярим финалда таркибда бир қанча йўқотишлар билан ўйнаган Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони Россияни 3-2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Швецияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланишди. Ушбу йирик муваффақият билан йигитларни муборакбод этамиз.

Швеция - Ўзбекистон 3:5

Ўзбекистон - Индонезия 17:2

Ўзбекистон - Қувай 9:2

Ўзбекистон - Россия 3:2

Ўзбекистон - Швеция 4:2




Рейтинг: +107   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика