RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Гиннес рекордини ўрнатишда иштирок этишади Новости

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Гиннес рекордини ўрнатишда иштирок этишади

"Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг 7-мавсуми доирасидаги тадбирларда Гиннеснинг янги рекордини ўрнатишга уриниб кўрилади.

Мазкур лойиҳада дунёнинг 211 мамлакатидан ташриф буюрадиган турли миллат ва элат вакиллари қатнашади. Лойиҳанинг якуний тадбирлари шу йилнинг 28 май - 2 июнь кунлари Испанияда ўтказилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мадрид шаҳрида ўтадиган "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси доирасидаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида майдонда бир вақтнинг ўзида турли миллат вакиллари иштирокида машғулот ўтказилади. Мазкур машғулот "бир вақтнинг ўзида энг кўп миллат вакиллари иштирок этган футбол бўйича машғулот" сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олиши мумкин. Машғулотни GUINNESS WORLD RECORDS расмий ҳакамлари кузатиб боришади.

Машғулот давомида иштирокчиларни бевосита майдондан жаҳон футболи афсонаси Франц Беккенбауэр қўллаб-қувватлаб туради.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика