Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда
11 фев 2025 16:21
Новости
Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда
Хабарингиз бор, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида футзал бўйича аёллар ўртасидаги CAFA турнири бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада нафақат терма жамоамиз, балки ўзбекистонлик ҳакамлар Эдита Мирабидова ва Насибабону Тошмуҳаммедова ҳам иштирок этмоқда. Ҳакамларимиз ўйинларни бошқариб бормоқда.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз CAFA вакили Аделя Курамаева ҳам мусобақада иш олиб бормоқда.
Маълумот учун, мусобақанинг охирги беллашувлари 16 февраль куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, икки учрашувдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллаб турибди ва етакчи Қирғиз Республикаси термасидан 1 очкога ортда қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии