RU

Последние новости

08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  0 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  6 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  38 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  61 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  120 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1033 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11

Ўзбекистонлик 30 нафар ҳакам Туркияда йиғин ўтказади Новости

Ўзбекистонлик 30 нафар ҳакам Туркияда йиғин ўтказади

Янги мавсумга хорижда тайёргарлик кўриш тобора одат тусига киряпти.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистонда совуқ қиш ҳукм сураётган бир пайтда Туркия, БАА каби мамлакатларда ҳаво анча илиқ, қор-ёмғир муаммоалари йўқ. Энг муҳими, дунёнинг кўплаб мамлакатларининг номдор клублари, ҳатто терма жамоалари ҳам шу ерларда жам бўлишадики, бу ўртоқлик учрашувлари ўтказиш, таркибни назорат қилиб олиш имконини беради.

Бир қатор етакчи клубларимиз бу йил Туркияга сафар этишни лозим топишди. Энди навбат ҳакамларимизга ҳам келди. ЎФФ қошидаги Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ 30 нафар ҳакамимиз ўн кунлик муддатда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Туркия давлатининг Анталия шаҳрига сафарга отланишмоқда.

10-20 февраль кунларига белгиланган йиғинда 13 нафар Рефериларимиз ва 17 нафар Ассистентларимиз иштирок этишади. Хориж делегациясига ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар  бошқармаси бошлиғи Маъмуржон Саидқосимов раҳбарлик қилади. Амалий ва назрий машғулотларни ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев, жисмоний тайёргарлик бўйича йўриқчи Радик Хуббиев ҳамда координатор Бобур Ҳайдаров олиб боради.

Йиғин доирасида бир қатор хорижий мамлакатлар клублари иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бошқариш бўйича ҳозирдан келишувлар бошланган. Шулардан бири, 16 февраль кунига Словакия ва Тожикистон  мамлакатларининг 19 ёшгача бўлган терма жамоалари ўртасидаги ўйинни айнан ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариши бўйича таклиф олинган.

Туркия сафарида кўплаб тажрибали ҳакамларимиз қатнашмаяпти. Сабаби, уларнинг аксарияти шу муддатларда ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларига жалб этилган. Айтайлик, Р.Эрматов бошчилигидаги Ж.Саидов, А.Расулов, Ш.Қосимов гуруҳи 14 февралда, В.Коваленко раҳбарлигидаги Р.Серазетдинов, А.Усмонов гуруҳи эса 21 февралда Хитойда ўтадиган ОЧЛ учрашувларини бошқаришга таклиф этилган. И.Танташев бошчилигидаги Т.Гайнулин ва А.Цапенко гуруҳи 13 февралда Мальдив оролларида ўтадиган ОФК Кубоги баҳсларига бириктирилган. Равшан Эрматовнинг айни пайтда Қатар пойтахти Доха шаҳрида ташкиллаштирилган семинарда қатнашаётганини ҳам маълумот сифатида айтиб ўтиш жоиз.

Яна бир гап, Туркия сафари олдидан рўйхатга киритилган Азиз Асимовнинг сафар олдидан хужжатларида муаммо пайдо бўлгани учун унинг ўрнига яна бир тажрибали ҳакамимиз Ҳасан Рўзиев борадиган бўлди.

Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган ҳакамларимиз:

Реферилар
Зокиржон Қодиров              Навоий
Виктор Серазитдинов          Тошкент
Владислав Цейтлин                Тошкент
Ҳасан Рўзиев                        Тошкент
Темурбек Тўхтасинов          Андижон
Олимжон Толибжонов        Тошкент
Ахрол Рисқуллаев                Тошкент
Жасур Мухторов                  Тошкент
Аскер Нажафалиев               Тошкент
Фирдавс Норсафаров           Қашқадарё
Олим Тўйчибоев                  Фарғона
Акобирхўжа Шукуруллаев  Тошкент
Рустам Лутфуллин               Тошкент

Владислав Цейтлин Тошкент

Ассистентлар
Зиёдулло Абдураҳмонов      Андижон
Тимур Галеев                        Тошкент
Александр Сидоров              Тошкент
Ришат Нугманов                   Тошкент
Санжар Шоюсупов               Тошкент
Обид Жумаев                        Навоий
Руслан Самандаров              Навоий
Мўминжон Мажидов            Наманган
Расулжон Фозилов               Наманган
Александр Буров                  Бухоро
Равиль Шаяхметов                Тошкент
Артем Калинин                     Қашқадарё
Анваржон Маражабов          Андижон
Равшан Кападзе                    Фарғона
Дониёр Сайлавов                  Тошкент
Олимжон Абдувасилов         Тошкент
Ҳусниддин Шодмонов          Бухоро.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Анталияда Таиланд, Беларусь, Қирғизистон каби давлатларнинг ҳакамлари ҳам йиғин ўтказишган.  8 февралдан 60 нафарли делегацияси билан россиялик ҳакамлар ҳам ташриф буюришмоқда.

Ҳакамларимиз Анталияга 10 февраль тонгида Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйича сафарга отланишади.        

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика