Ўзбекистонда туғилган футболчи кейинги мавсум ЕЧЛда ўйнаши мумкин
10 мая 2019 15:49
Новости
Ўзбекистонда туғилган футболчи кейинги мавсум ЕЧЛда ўйнаши мумкин
Футболчи янги мавсумни Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида бошлаши мумкин. Бу ҳақда немис ОАВ хабар тарқатмоқда.
"Айнтрахт" Германия Бундеслигасида чемпионат тугашига 2 тур қолганида 4-ўринни эгаллаб турибди. Агар ушбу ўрин сақлаб қолинса Европа чемпионлар лигасига йўлланма қўлга киритилади.
Антон Бундеслигада бу мавсум энг ёш сардор бўлди ва "Ганновер" сафида 33та ўйин ўтказди. Аммо "Ганновер" катта эҳтимол билан Бундеслигани тарк этади ва Вальдемар ҳам жамоадан кетади. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. "Ганновер" уни 12 миллион еврога сотишга тайёр.
Мирон Гойхман
Германияда ўйнаётган футболчиларимиз ҳақида биласизми?
"Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар: "Ўзбекистонда туғилганман" (интервью)
Немис матбуоти Германияда ўтадиган Евро-2024да Ўзбекистонда туғилган футболчи ўйнашига ишонмоқда
Комментарии