RU

Последние новости

20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  6 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  35 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  14 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ! Новости

Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ!

Кеча тунда телеграм каналимизда эълон қилинган видео кўпчиликнинг қалбини ларзага солган бўлса керак.

Видеода бемор ҳолда ётган "Андижон" футбол клуби матбуот котиби Абдулҳафиз Абдулазиз ўғлининг мурожаати чиққан. Бу видеода Абдулҳафиз ака Истанбулдаги касалхонада жуда ҳолсиз ётгани, Тошкентга қайтиб кетишга шароити йўқлиги, ёнида пули қолмаганидан аянчли тарзда нолиб, Туркия президентига мурожаат қилган.

Эътибор беринг, мурожаат "Андижон" клуби раҳбарияти ёки бўлмасам Ўзбекистон ҳукуматига эмас, балки Туркия президентига қаратиляпти. Мана шу видео чиққанидан сўнг бир неча соат ўтди, тонг отиб яна бир кун бошланди. 

Лекин футболимиз катталаридан ҳалигача ҳеч ким бу видеога муносабат билдиргани йўқ. ЎФА, ПФЛ каналлари жим. ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳам телеграмда канал юритади, лекин охирги қўйган пости Украинадаги урушга тааллуқли иккита сурат.

Ёки бўлмаса ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиевнинг ҳам канали бор. Айтайлик, Равшан Эрматов телефон қилиб (ҳар ҳолда видеони кўрган бўлса керак), Даврон, ЎФА Абдулҳафиз акага ёрдам қўлини чўзишга тайёр деб ёзворинг деб айтиш шунчалик қийинми? 

Йўқ, ЎФАдан бундай гап чиқиши умуман хаёлга келмайди. Кимсан футбол профессори Рустам Акрамов ҳолидан хабар олмаган ташкилот оддий бир матбуот котибининг тақдири билан қизиқадими. 

Қўлимиздан фақат томоша қилиш келади. Ҳар ҳолда футболда шундай. Биз яхшиси четда туриб қани нима бўларкин деб кузатамиз. Ўзбек футболида бирлашиш деган нарса йўқ. Ҳамма бир киши, бир киши ҳамма учун деган мақол умуман бизга тўғри келмайди. 

Гап "Андижон" клуби Абдулҳафиз акани Туркияда қолдириб келганида эмас, гап у кишини пулсиз қолдириб келганида. Пули йўқ у кишининг. Туркияда пулсиз, суғуртасиз беморларга қарашмайди.

Бу видеодан осонгина шуни тушунса бўлади: Ўзбекистонда матбуот котибининг қадри йўқ. Бўлса ҳам озгина. Матбуот котиби - бу керак пайт фойдаланса бўладиган буюм. Соғ пайтингиз ишлатишади, касал бўлиб қолсангиз, "узр, укам" жойни бўшатинг.

Аслини олганда Ўзбекистон футболида ҳеч кимнинг қадри йўқ. Сиз фақат жамиятга соғ пайти кераксиз. Бошингизга мушкул тушса, футболчи жароҳат олса, мураббий шамоллаб қолса, раҳбар касалхонага тушиб қолса - қолганлар шунчаки лоқайд томошабин. 

Ўйлаймизки, вазиятни ЎФА ва ПФЛ тезкорлик билан ўрганиб чиқади, қолаверса "Андижон" клуби ҳам ўз ходимининг тақдирига бефарқ қараб турмайди. Чунки гап инсон саломатлиги ҳақида боряпти. 

Барса Блогер.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика