RU

Последние новости

17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  1 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  7 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  14 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да Новости

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” мураббийлар штаби яна кенгаядиган бўлди.

Яъни бунгача жамоада селекционер – мураббий сифатида фаолият юритган Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, Дониёр Усмонов бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам берадиган бўлишди. Эътиборлиси, ушбу мураббийлар олдин Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган ва энди ҳамкорликни “Навбаҳор”да ҳам давом эттирадиган бўлишди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Дониёр Усмонов собиқ футболчи ҳамда 2010 йилги мавсумда наманганликлар сафида тўп сурган.

Ғуломхўжаев ва Усмонов, шунингдек, кеча наманганликлар билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов, бундан ташқари, виза муаммоси сабабли, жамоа билан бирга Туркияга кета олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бугун эрталаб соат 9:00да Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича самолётда Туркияга жўнаб кетишди.

Маълумотларга қараганда, бугун шунингдек, россиялик мутахассис Александр Сергеевич Шеповалов ҳам “Навбаҳор” мураббийлар штабига қўшилади. Мазкур мураббий олдин Андрей Канчельскис билан бирга Россиянинг “Солярис” ва “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ҳамда мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг мураббийлар штабида шунингдек, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам фаолият олиб боришади.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика