RU

Последние новости

07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  3 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  23 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8

Ўзбекистон – Хитой. Эртага ўйинолди матбуот анжумани Новости

Ўзбекистон – Хитой. Эртага ўйинолди матбуот анжумани

Эртага, 10 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида Хитойга қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 17:00да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг 17:30да Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти старт олади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлади.

Соат 18:00да Хитой бош мураббийи Гао Хонгбо ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди. 18:30дан меҳмонларимизнинг расмий ўйинолди машғулоти бошланади. Дастлабки 15 дақиқани ОАВ кузатиш имкониятига эга бўлади.

10 октябрь куни соат 10:00дан 12:30гача ОАВ вакилларига ЎФФ мажлислар залида ушбу учрашув учун махсус медиачипта тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Хитой ўйини 11 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: -115   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика