RU

Последние новости

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  4 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  14 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  15 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Ўзбекистон - Вьетнам учрашувини эронлик ҳакамлар бошқаради Новости

Ўзбекистон - Вьетнам учрашувини эронлик ҳакамлар бошқаради

ФИФА рефериси Мохсин Турки бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси ОК-2015 саралаши 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради.
Мохсин Туркига қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Ҳусайн ҳамда Алинизо Сайид Алилар ёрдам беришади. Маълумот ўрнида, мазкур ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

15 ноябрь куни ушбу терма жамоаларнинг Вьетнамда бўлиб ўтадиган 4-тур учрашувида эса, жанубий кореялик Ким Жонг Хёк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Юн Кванг-Йол ҳамда Жи Сёнг Минлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб туришибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистон - Вьетнам
ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 3-тур
15 октябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.
Бош ҳакам:
Мохсин Турки (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Ҳусайн (Эрон), Алинизо Сайид Али (Эрон)
Заҳира ҳаками: Хуршиди Ашқон (Эрон)
Комиссар: Чуанг Чин Фанг (Хитой Тайпейи)

Вьетнам - Ўзбекистон
ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 4-тур
15 ноябрь. Ханой. «Гонконг» стадиони
Бош ҳакам:
Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея).
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг-Йол (Жанубий Корея), Жи Сёнг Мин (Жанубий Корея).
Заҳира ҳаками: Ю Минг-Сун (Хитой Тайпейи)
Комиссар: Гутам Кар (Ҳиндистон)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика