Ўзбекистон U-23 "Насаф"ни иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди
23 дек 2017 14:49
Новости
Ўзбекистон U-23 "Насаф"ни иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди
Кеча Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қаршида "Насаф" клубига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганини хабар қилгандик.
Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чемпионатимизнинг кумуш медали соҳибларига қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Учрашув 3:2 ҳисобида Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ғалабаси билан якунига етди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида голларни Достонбек Ҳамдамов (19-дақиқа), Исломжон Қобилов (56-дақиқа) ва Жасур Яхшибоев (59-дақиқа) киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии