RU

Последние новости

07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  2 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  8 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  6 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  3 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади Новости

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон давлатида ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Аввалроқ, ушбу терма жамоага шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Уммондаги мусобақа арафасида Мақсудов шогирдлари, дастлаб, 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. «Жар» стадионида ўтказиладиган машғулотларга жами 1991-1994 йилларда туғилган жами 25 нафар футболчи жалб этилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 2012 йил июнь ойида Непалда бўлиб ўтган саралаш баҳслари якунига кўра, Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Декабрдаги йиғинлар финал босқичида иштирок этувчи таркибни шакллантириш йўлидаги илк қадам бўлиб, Осиё чемпионати арафасида якуний таркибга киритиладиган футболчилар хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (1991 йил туғилган, «Насаф»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика