RU

Последние новости

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  20 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади Новости

Ўзбекистон U-19 учта ўйинни оқ, битта ўйинни кўк либосда ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 4-12 октябрь кунлари Қатарда ташкил этиладиган U-19 Осиё чемпионати-2014 «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этади.
3 октябрь куни саралаш баҳсларида иштирок этадиган меҳмон жамоалар ўрин олган Доҳадаги Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида мусобақа ташкилотчилари, расмийлари ва термаларнинг менежерлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Мусобақа арафасида ташкил этилган митингда энг муҳим масалалардан бири – бўлажак учрашувларда жамоалар қайси рангли либосларда тўп суришларига аниқлик киритилди. Митинг якунларига кўра, Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани кўк либосда бошлайдиган бўлди.

Жумладан, 6 октябрь, якшанба куни Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши кечадиган баҳсда ўзбекистонлик ёшлар кўк рангли либосларда майдонга чиқишади. Рақиб эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади. 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўйинда Ўзбекистон термаси оқ рангли либосда ҳаракат қилади, рақиб эса ўзининг анъанавий қизил рангли либосларида тўп суради.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон билан баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда ҳиндлар кўк рангли, ўзбекистонликлар эса оқ рангли либосларда майдонга тушишади. Саралаш босқичининг сўнгги, қайсидир маънода, финал баҳсига айланиши кутилаётган Қатарга қарши ўйинда ҳам Алексей Евстафеев шогирдлари оқ либосда майдонга тушишса, Қатар ўзининг тўқ қизил рангдаги футболкаларида ҳаракат қилади.

Саралаш босқичининг барча ўйинлари Доҳадаги «Ал-Араби» стадионида ўтказилади. Ўйин кунлари маҳаллий вақт билан 16:30 ва 19:00да (Тошкент вақти билан 18:30 ва 20:00да) учрашувлар ўтказилади. 19:00даги ўйинларнинг барчаси Қатар ёшлари иштирокидаги баҳслардир. Бошқа меҳмон жамоалар каби Ўзбекистон ҳам фақат бир марта – Қатарга қарши ўйинда нисбатан салқин вақтда ўйнаш имконига эга бўлади. Терма жамоанинг қолган барча ўйинлари кун ҳарорати ҳали нисбатан иссиқ бўлган вақтга тўғри келади.

Маълумот ўрнида, шу кеча-кундузда Қатарда ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлиб, кўринишидан, бу Ўзбекистондаги сентябрь бошидаги одатий ҳароратдан кўп ҳам фарқ қилмайдигандек кўринади. Бироқ, намликнинг Ўзбекистондагидан деярли икки баробар юқори эканлиги футболчилардан катта куч, чидам ва матонат кўрсатишни талаб этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика