RU

Последние новости

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қатар ёшлар терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун мезбон – Қатар U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Голларга бой учрашувда Александр Мочинов бош мураббийлигидаги терма жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоа бош мураббийи ушбу ўртоқлик учрашуви орқали, Тожикистонда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳслари олдидан терма жамоага чақирилган футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказди.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

Доха, Қатар.

Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

Голлар:
С. Иззатов (20), Н. Куйбоков (54), И. Кенжабоев (80), С. Зокиров (90+6)

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Йўлдошев, Жаҳонгир Абдусаломов, Санжар Зокиров, Абубакир Муйдинов, Ҳасан Йўлдошев


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика