RU

Последние новости

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Кучли жамоалар билан ўйинларда ўзимиз учун тажриба орттирдик” Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев: “Кучли жамоалар билан ўйинларда ўзимиз учун тажриба орттирдик”

Хабарингиз бор, мамлакатимиз октябрь ойида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилаётган ёшлар терма жамоамиз яқинда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб қайтди. Темур Кападзе шогирдлари номдор ва Европа жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга чиқишди. Расмий бўлмаган ўйинларда натижага жиддий аҳамият берилмайди. Муҳими тажриба ва ўйинни шакллантириш. Биз умумий таасуротлар ҳақида футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошевга мурожаат қилдик.

- Иброҳим, аввало хорижда ўтказилган машғулотлар ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Биринчи галда йиғин ва ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиб берган Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман. Йиғин кўнгилдагидек ўтди. Айрим қийинчиликлар ҳам бўлди. Жисмоний, тактик ва руҳий томонлама ишладик. Назарий машғулотларда қатнашдик. Даражаси бизникидан юқори бўлган кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Керакли ва фойдали нарсаларни олдик. Тажриба орттирдик. Рақибларимиз кучли бўлишига қарамасдан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қилдик.

- Мазкур терма жамоа узоқ муддат Отабек Ғуломхўжаев қўл остида шуғулланди. Энди эса Темур Кападзе мураббийлик қилмоқда. Янги мураббийнинг фалсафасига, услубига мослашиш, кўникиш қийин бўлмаяптими?

- Тўғри. Кўп вақт Отабек ака билан бирга ишладик. Бир қанча йиғинларда, мусобақаларда улар бизга устозлик қилдилар. Ўзига яраша маслаҳатлар бердилар, билмаганларимни ўргандим. Темур акани қўлига ўтганимизга кўп бўлмаган бўлсада, тезда мослашиб кетдик. Керакли тавсияларни бермоқдалар. Жамоани бирдамликка чорламоқдалар, аҳил оила бўлишимизни таъкидлаяптилар.

- Ҳар бир мураббийнинг талаблари турлича бўлади. Бир-биридан фарқ қилади. Темур Кападзе футболчилардан кўпроқ нимани истаяпти, талаблари қандай?

- Икки мураббийни солиштириш қийин масала. Темур акани услублари тактика ва кучли пресингга асосланган, рақибга босимни ошириш ҳисобига тўпни олиб қўйиб ҳужумни ривожлантириш. Отабек аканики эса ҳимоядан тезроқ қарши ҳужумга ўтиш эди. Умумий қилиб айтганда мақсадларимиз улкан. Ўзимизда бўладиган Осиё чемпионатига кучли тайёргарлик кўриб, халқимизни ижобий натижалар билан хурсанд қилишни хоҳлаймиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика