RU

Последние новости

08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  1 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  0 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  6 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  5 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади Новости

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қатарда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 6 октябрь куни 2-тур учрашувлари ўтказилди. Шу куни 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди. Туркманистонлик футболчилар бунгача 4 октябрь куни ўтказилган 1-тур учрашувида Непал терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» деб аташ мумкин бўлган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари деярли бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Биринчи бўлимда, айниқса, иккинчи бўлимда Туркманистон ёшлар терма жамоаси дарвозаси олдида кўплаб қулай вазиятлар юзага келтирилди. Бир қатор ҳолатларда футболчиларга маҳорат ва тажриба етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда эса Евстафеев шогирдларидан омад юз ўгирди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди. Туркманистон бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни тезкор қанот ярим ҳимоячиси Дурбек Камолов давом эттириб, тўпни марказдаги ҳужумчи Элдор Шомуродовга узатди. «Машъал» ҳужумчиси эса, ўз навбатида, олдинга интилаётган бўйдор Сидоровни ўз вақтида кўриб, уни вақтида тўп билан таъминлади. Туркманистон дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетган «Андижон» ҳужумчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бутун ўйин давомида ҳимояда зич ўйнаган Туркманистон гол ўтказиб юборганидан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришига замин яратди. Бироқ футболчилар ушбу имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида, сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказган Туркманистон ёшлар терма жамоасига ҳам имконият қолдирилмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки ўйинида осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, дастлабки уч очко эгасига айланди. Евстафеев шогирдлари навбатдаги учрашувни 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 2-тур учрашуви
ТУРКМАНИСТОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 0:1 (0:0)
Гол:
Андрей Сидоров (77).
ТУРКМАНИСТОН: Қурбондурди Отабоев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Худойназар Амиров (Ботирқилич Бердиев, 53), Дидаргелди Ковусов (Ўрозсаҳет Моммиев, 82), Илёс Акиев, Мекан Параҳатов (Давлат Омонов, 61), Илёсберди Беренов, Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев.
ЎЗБЕКИСТОН: Шерзодбек Абдураимов, Азизбек Мамазоитов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Бобур Давлатов, Меҳрож Ғуломов, Дурбек Камолов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59).
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Беренов (19), Қурбонов (30), Илёс Акиев (61), - Миржамол Қосимов (24).
Четлатиш: Қурбонов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Мухтор Солиҳ ал-Яримий (Яман).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика