Ўзбекистон U-19 "Локомотив-БФК"ни мағлуб этди
31 мар 2016 13:40
Новости
Ўзбекистон U-19 "Локомотив-БФК"ни мағлуб этди
Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси биринчи лига вакили "Локомотив-БФК" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Тошкентдаги йиғин доирасида дастлабки "Металлург" билан ўйнаб 1:0 ҳисобида зафар қучган Жасур Абдураимов шогирдлари кеча "темирйўлчилар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бекобод клубига қарши баҳсда ягона голга "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилган. "Локомотив-БФК" билан ўйинда Шароф Ҳаитбоев ва Санжар Қодироқулов тўп киритишди. Шундай қилиб Ўзбекистон U-19нинг Тошкентда ўтган йиғини ўз якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии