RU

Последние новости

00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  0 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  1 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  2 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   84 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  17 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  17 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-19 илк ўйинда Беларусь ёшларини мағлуб этди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Беларусь U-19 терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган мазкур терма жамоаларнинг илк ўйинида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Шароф Муҳиддиновнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлининг 58-дақиқасида Шароф Муҳиддинов ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари тенг курашлар остида кечди, аммо учрашувдаги ҳисоб бошқа ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам 16 ноябрь куни ЖАР стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.

14 ноябрь. ЖАР стадиони.
Ўзбекистон U-19 – Беларусь U-19 – 1:0.
Гол
: Ш. Муҳиддинов (58).
Ўзбекистон U-19:
Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Хушнуд Авилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Юсупов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Беҳзод Ғанижонов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Турсун Раҳимбердиев, Илҳом Алижонов, Суҳроб Нуруллоев, Шароф Муҳиддинов, Бобур Абдуҳолиқов,  Жасур Яхшибоев, Акром Ходжаев, Саиджамол Давлатжонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика