Ўзбекистон U-19 футболчиси Тохир Тўхтасинов: "Саудия Арабистони билан ўйинда Ўзбекистон ёшларини кучини кўрсата олдик"
15 сен 2022 20:40
Новости
Ўзбекистон U-19 футболчиси Тохир Тўхтасинов: "Саудия Арабистони билан ўйинда Ўзбекистон ёшларини кучини кўрсата олдик"
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси футболчиси Тохир Тўхтасинов U-20 Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистонига (2:1) қарши баҳсдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Саудия Арабистонига қарши ўйинни анчадан бери кутаётгандик. Уларнинг ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоаси кучли. Европа терма жамоалари билан кўп учрашувлар ўтказишади. Бундай мусобақалар биз учун катта тажриба бериши шубҳасиз. Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон ёшларининг кучини кўрсата олдик, деб ўйлайман.
Нима бўлишидан қатъий назар биз терма жамоамиз билан биргамиз. Бу саралаш босқичи ўзимизни кўрсатишимиз учун ҳам катта имконият. Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганимиз билан фахрланамиз. Бизга ишонч билдираётганларга раҳмат айтаман",- дейди Тохир Тўхтасинов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии