RU

Последние новости

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  6 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз" Новости

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

Бир неча соат олдин жорий мавсум Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания, Мали, Канада билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқди. 

- Жаҳон чемпионати қуръа натижаларини қандай қабул қилдингиз? Рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Бу Жаҳон чемпионати эканлигини ҳисобга олсак, рақиблар ҳам кучли бўлиши аниқ эди. Биз учинчи саватдан жой олгандик. Умумий олганда "ўлим" ёки жуда ҳам кучсиз гуруҳдан ўрин эгаллаганимиз йўқ. Бу гуруҳда яққол аутсайдер жамоа кўринмаяпти. Жамоалар бир-бирига тенг, деб ўйлайман. Тўғри Испания номи жарангли эшитилиши мумкин. Ҳар битта ўйин жуда ҳам муҳим ва қадрли очколарни беради. Қуръадан олдин ички ҳиссиётларни жамлаган ҳолда гуруҳларни тахмин қилгандим. Испания ва Канадада адашмадим. Биргина  терма жамоада ўзгариш бўлди. Кутилганидан катта фарқ қиладиган жамоалар рўбарў келмади.       

- Рақибларимиз Испания, Мали ва Канада. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Кичик мундиалда терма жамоамиз қандай мақсад билан иштирок этади?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз яхши. Мен футболчиларимга ва мураббийлар штабимга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Айтишим мумкин, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси билан аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз. 

- Олдинда кўп вақт қолгани йўқ. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги режалари аниқ бўлдими?

- Режаларимиз аниқ. Октябрь ойининг илк 15 кунлигида Тошкентда йиғилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз. Шу ойнинг иккинчи 15 кунлигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирганмиз. Рақиблар билан оғзаки келишиб олинган. Бундан кейин энг муҳим паллада Индонезияга боришдан олдин бу мамлакатга иқлими яқин бўлган жойда Жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Улар билан ҳам оғзаки гаплашиб олинган. Расман шартнома имзолангандан кейин бу ҳақида билиб олишингиз мумкин. Гуруҳимизга тушмаган биринчи саватдаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга чиқамиз. Бу ноябрь ойи бошларига тўғри келади. Бу йиғинлардан сўнг Индонезияга йўл оламиз. 

- Индонезияга борадиган таркибда Таиланддаги Осиё чемпионатига нисбатан янгиликлар кўрамизми?

- Осиё чемпионатига 23 нафар футболчи жалб қилинган бўлса, Жаҳон чемпионатида бироз қисқаради 21тага тушади. Шундан 3 нафари дарвозабон ҳисобланади. Катта ўзгариш қилмаймиз. Чунки бу жамоани шакллантиришда кўп вақт сарф қилганмиз. Осиё чемпионатидан сўнг 3-4 нафар янги номларни таклиф қилдик. Айримлари ўзини яхши томонларини кўрсатди. Соғлом рақобат яхши барибир. Олдимизда вақт бор. Терма жамоада барчага эшиклар очиқ. Кўп ўзгариш бўлмаса ҳам айрим янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика