RU

Последние новости

14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  2 14:02Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм", "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  4 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  0 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  11 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  11 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  32 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  15

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди? Новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов БААга қарши учрашув хусусида фикр билдирди.

Аввало барчани қийин ғалаба қўлга киритилгани билан табриклайман. Сабаби бугунги ўйини осон ўтди демаган бўлардим. Чунки БАА ҳам ушбу ёш тоифада Осиёнинг кучли жамоалардан бири эди.

Ўйин ҳақида келадиган бўлсак, БААни ўйиндан олдин ўрганиб чиққанимизда, жамоа асосан ҳужум бошлашда муаммоларга учрашини сезгандик. Биринчи бўлимдаги тактик режамиз бўйича биз юқори прессинг қилиб, рақиб майдонида кўпроқ ҳаракат қилиш эди. Асосий вазифа кўпроқ гол уриш эди биринчи бўлимда ва буни футболчилар яхши уддалашди деб ўйлайман. Рақибга ҳужум бошлашда ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз эса тезкор ҳужумларга ўтиб, кўплаб голли вазиятлар яратдик.

Биринчи бўлимдан сўнг футболчиларга бўшашмасликни ва иккинчи бўлимда янада ҳужумкор футбол кўрсатиш бўйича кўрсатма бердик. Бироқ бу ёш билан боғлиқ бўлса керак, 3:0 дан сўнг шогирдларим ўйинни эрта тугатиб қўйишди. Шу сабабли иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз ўхшамади. Шунингдек, кейинги ўйини ўйлаган ҳолда таркибда бир нечта ўзгаришлар қилдик.

Турнир анча оғир ўтмоқда, бу вақтда футболчилардан тўғри фойдаланиш ҳам жуда муҳим. Шунинг учун ҳар бир учрашувда барча футболчиларнинг ҳолатини мунтазам текшириб бормоқдамиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика