RU

Последние новости

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  0 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  30 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  9 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  20

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғинини якунлади.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. 22 июль куни машғулотларга киришган Ўзбекистон ўсмирлари йиғин давомида учта назорат учрашувида майдонга тушишди. Нуралиев шогирдлари дастлаб 24 июль куни «Пахтакор» ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. 26 ҳамда 28 июль кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси яна иккита назорат учрашувини ўтказишди.

26 июль куни Ўзбекистон ўсмирлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишди ҳамда Аббосбек Неъматиллевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 28 июль куни эса, Нуралиев шогирдлари Тошкентнинг бошқа бир жамоаси - «Локомотив» клуби ёшларига қарши майдонга тушиб, йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг йиғин Тошкент йиғини давомидаги сўнгги назорат учрашуви бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Мазкур турнирнинг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни бўлиб ўтади.

Назорат ўйини. Тошкент «ЖАР» стадиони
26 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Бунёдкор» (ёшлар) - 1:0
Гол:
А. Неъматиллев

Назорат ўйини. Тошкент, «ЖАР» стадиони.
28 июль.
Ўзбекистон U-17 - «Локомотив» (ёшлар) - 5:0
Голлар:
Х. Шамситдинов (2та) А. Неъматиллаев, С. Сиддиқов, Д. Ҳамдамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика