RU

Последние новости

19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  19 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1

Ўзбекистон U-17 Фужайрада илк машғулотларини ўтказди Новости

Ўзбекистон U-17 Фужайрада илк машғулотларини ўтказди

15 октябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фужайрадаги «Калба» стадионида гуруҳ босқичи ўйинларидан аввалги расмий машғулотларини бошлади.

17 октябрь куни БААда старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 15 октябрь куни «Kalba Club» жамоасига тегишли бўлган стадионда илк машғулотини ўтказди. 15 октябрь, сешанба куни, Нуралиев шогирдлари куннинг биринчи ярмида тикланиш машқларини бажарган бўлса, тушликдан сўнг терма жамоа аъзолари ФИФА Бош координатири билан учрашувда иштирок этишган.

Терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев гуруҳ босқичи ўйинларининг барчаси маҳаллий вақт билан 20:00да бошланишини инобатга олиб, барча машғулотларни куннинг иккинчи ярмида, кечқурун ўтказишга қарор қилган.

Қуйида Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг Фужайрадаги машғулотларининг биринчи ва иккинчи кунидан видеоларни томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинларини 18 октябрь куни Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдаги 2-тур ўйини 21 октябрь куни Марокаш ўсмирларига қарши бўлиб ўтса, 24 октябрь куни 3-турда Нуралиев шогирдлари Хорватияга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги барча ўйинлар Фужайра стадионида бўлиб ўтади.

U-17 ўсмирлар ўртасида ЖЧ.
«С» гуруҳи. 1-тур.
18 октябрь.

Ўзбекистон (U-17) - Панама (U-17)

2-тур.
21 октябрь

Марокаш (U-17) - Ўзбекистон (U-17)

3-тур.
24 октябрь

Ўзбекистон (U-17) - Хорватия (U-17)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика