RU

Последние новости

22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  0 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  37 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи пойтахт ва водийдан сўнг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафар уюштиради Новости

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи пойтахт ва водийдан сўнг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафар уюштиради

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасига масъул этиб тайинланган эди.

Ушбу мутахассис бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади.
 
Айни пайтда Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибини шакллантириш борасида иш олиб бормоқда. Мураббий терма жамоага номзод футболчилар ўйинларини кузатмоқда. 150 нафардан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этган Отабек Ғуломхўжаев август ойи аввлида Тошкент, Қўқон ва Наманган шаҳарларида терма жамоага номзод ўйинчилар иштирокидаги учрашувларни бориб кўрган эди.
 
Энди мутахассис Бухоро ҳамда Қарши шаҳарларида ҳам терма жамоага номзод футболчилар ўйинларини кузатади. Эртага “Бухоро” жамоасининг U-18 ҳамда ёшлар таркиби ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Индинга эса Қарши шаҳрида “Насаф” ва “Машъал” жамоаларининг 2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилари иштирокида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Мана шу учрашувлар давомида Отабек Ғуломхўжаев ҳамда унинг мураббийлар штаби терма жамоага номзод бўлган ўйинчилар ҳаракатини кузатиш имкониятига эга бўлишади.
 
Таъкидлаш жоизки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралашида иштирок этади. Олдинда шунингдек, 2020 йил U-19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон Чемпионати каби нуфузли мусобақалар мавжуд. Мазкур турнирларга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида йил сўнггига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси халқаро турнирда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, шу йилнинг 10-15 октябрь кунлари Испаниянинг Малага шаҳрида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоа мазкур мусобақада Франция, Бельгия ва Шотландиянинг U-21 терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика