RU

Последние новости

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  9 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  337 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак" Новости

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак"

Хабарингиз бор, куни кеча бу йил Таиланд мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Унга кўра, вакилларимиз "D" гуруҳида Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония билан кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашадилар. Юқоридаги рақиблар ва қуръа ҳақида терма жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


— Тўртинчи саватчадан ўрин олганимизни ҳисобга олсак, қуръа натижаси ёмон бўлмади. Япония сўнгги Осиё кубоги ғолиби, уларга ортиқча таъриф шарт эмас. Ҳиндистон сўнгги йилларда футболи жуда тез ривожланаётган терма жамоалар сирасига киради. Вьетнам ҳам сўнгги мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Мамлакат футболида хорижлик мутахассислар ишламоқда. 

— Гуруҳимизда жамоалар ўртасида катта фарқ кўрмаяпман. Кўриниб турибдики, бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда. Биз минимум Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни, максимум чемпион бўлишни мақсад қилганмиз. Турнирга бундай мақсад билан борган жамоа табиийки ҳар қандай рақиблар билан қўрқмасдан ўйнаши ва нималарга қодир эканлигини исботлаши керак. Бизни ҳам Худо қўллаб йигитларга акаларини натижасини такрорлаш насиб қилсин, деб қоламан. 

— Тайёргарликка келсак, олдимизда 2 ойдан кўпроқ вақт бор. Бу дегани камида 2та терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Ҳозир ЎФА халқаро бўлими бунинг устида ишламоқда. Тез орада рақиблар аниқ бўлади. 

— Таиландда июнь ойида жуда иссиқ ва намгарчилик юқори бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимиздаги барча терма жамоалар деярли шундай шароитда яшашади. Биз ҳам шу иқлимга мослашиш учун керакли чораларни кўрамиз. Худо хохласа бу муаммо туғдирмайди, деган  умиддаман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика