Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Куала-Лумпур шаҳрига етиб келди
25 авг 2014 12:21
Новости
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Куала-Лумпур шаҳрига етиб келди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган сўнгги йиғинини ўтказиш учун Малайзияга етиб келди.
Терма жамоа делегацияси Куала-Лумпурдаги «Хилтон» мехмонҳонасига жойлашди. Бугун куннинг иккинчи ярмида, маҳаллий вақт билан 17:00да Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу ердаги илк машғулотларини бошлайди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Мочинов шогирдлари Куала-Лумпурда 31 августгача йиғин ўтказишади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии