RU

Последние новости

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  5 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  12 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик учрашувида “Бунёдкор”ни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик учрашувида “Бунёдкор”ни мағлуб этди

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзининг Осиё чемпионатига тайёргарлик дастури доирасидаги илк йиғинида “Бунёдкор”нинг иккинчи лигада иштирок этадиган жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон U16 йиғинига таклиф қилинган барча футболчилар майдонда синаб кўрилди.

25 февраль куни йиғинга кирган ўсмирлар терма жамоаси учун бу 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви эди.

Назорат ўйинида Ўзбекистон U-16 иккинчи лига вакили бўлган “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ниҳоясида Алфайзи Неъматов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида жамоа сардори Абубакр Мўйдинов 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. “Бунёдкор” ўйин ниҳоясида битта жавоб тўпи киритишга эришди.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1— 4 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Эртанги кун спорти” номли футбол фестивалида иштирок этади. Фестивалда шунингдек Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади.

Ушбу фестивал доирасидаги дастлабки ўйин 1 март куни, соат 11:00да, “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U-16 очилиш учрашувида Туркманистон U-16 терма жамаосига қарши ўйнайди. Куннинг иккинчи учрашуви эса 15:00да старт олиб, унда Япония ва Эрон ўсмирлари ўзаро тўқнаш келади.

Қуйида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг дастлабки йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар:

Жасурбек Умрзоқов (“Бунёдкор”)
Хожакбар Жўраев (“Пахтакор”)
Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:

Ихтиёр Холдоров (“Бунёдкор”)
Мардон Абдуллаев (“Бунёдкор”)
Ислом КАримов (“Бунёдкор”)
Аюбхон Азимов (“Пахтакор”)
Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”)
Маҳмуд Қудратиллаев (“Пахтакор”)
Нурбек Ботиров (“Насаф”)
Шохзамон Хайруллаев (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:

Абдуғани Камолов (“Бунёдкор”)
Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”)
Бурхон Ҳасанов (РОЗК)
Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”)
Остон Ўрунов (“Пахтакор”)
Бахромжон Соатов (“Пахтакор”)
Валерий Акопов (“Пахтакор”)
Иброҳим Ғанижонов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар:

Шухрат Неъматов (“Бунёдкор”)
Абдулхай Исмоилов (“Бунёдкор”)
Алфайзи Неъматов (“Насаф”)
Ҳурмат Йўлдошев (“Локомотив”)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика