RU

Последние новости

13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  28 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6

Ўзбекистон U-16 бугун Туркияда Саудия Арабистони билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон U-16 бугун Туркияда Саудия Арабистони билан ўйнайди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15-25 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
15 июль куни Туркияга жўнаб кетган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун турнирдаги илк ўйинини Саудия Арабистони U-16 ўсмирларига қарши ўтказади. Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси режага кўра Туркияда жами тўрт учрашувда майдонга тушади.

Саудия Арабистонига қарши ўйиндан ташқари Мочинов шогирдлари 20 июль куни Иордания, 22 июль куни Қатар ва 24 июль куни БАА ўсмирларига қарши ўйнаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2-11 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказишган ва ЖАР стадионида Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдилар. Терма жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ўзаро иккинчи ўйинда Уммон ўсмирлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика