RU

Последние новости

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўртоқлик турнирини йирик ғалаба билан бошлади Новости

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўртоқлик турнирини йирик ғалаба билан бошлади

Бахром Норсафаров бошчилик қилаётган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган халқаро турнирда иштирокини бошлади.

Ушбу турнир бу жамоага шу йилнинг 4 — 9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаяпти.

Вейфанг шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасидан ташқари Хитой, Малайзия ҳамда Қирғизистон жамоалари иштирок этмоқда.

Дастлабки учрашувда Бахром Норсафар шогирдлари Қирғизистонга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик қизлар рақиб дарвозасини 10 бора аниқ нишонга олиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ушбу турнирдаги кейинги ўйинини 29 июль куни Малайзияга қарши ўтказади. Хитой терма жамоасига қарши ўйин эса 31 июльда бўлиб ўтади.

U-16 аёллар терма жамоалари иштирокида

Халқаро ўртоқлик турнири.

Ўзбекистон - Қирғизистон - 10:0 (5:0)

Голлар: С. Нормуродова (5,50,71), Ш. Қурбонова (12,43,64,68 ), М. Шоимова (27), М. Панжиева (34), Л. Шодиева (48 ).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика