RU

Последние новости

15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  0 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  1 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   6 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5

Ўзбекистон U-12 ми ёки "Тошкент U-12"ми? Новости

Ўзбекистон U-12 ми ёки "Тошкент U-12"ми?

2002 йилдан кейин туғилган болалардан иборат Ўзбекистон U-12 терма жамоаси 5 декабрь куни Малайзияда старт оладиган «Supermokh-2014» халқаро турнирда иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти маълум қилмоқда.

Хабардан маълум бўлишича ушбу болалар терма жамоаси гуруҳида Азиз Мирзааҳмедов бош мураббий экан. Бу ҳақда деярли барча бугун маълумотга эга бўлди.

"Ўзбекистон U-12 терма жамоаси футбол академиялари ва мактаблари жамоалари орасидан танлаб олинган 15 нафар футболчи билан мазкур турнирда иштирок этади", - дейилади хабарда.

Агар янги тузилган бу жамоа таркибига назар ташласак таркиб тўлалигича "Пахтакор", "Бунёдкор" ва Тошкентнинг иккинчи лига вакили "Спартак" академиялари болаларидан иборатдир.  Хабарда маълум қилинган Ўзбекистон U-12 терма жамоаси футбол мактаблари ва академиялари орасидан танлаб олинган эмас, Тошкент шаҳридан танлаб олинган болалардан иборатдир.

Таркибга киритилган 15 нафар футболчининг 6 нафари "Пахтакор", 5 нафари "Бунёдкор", 4 нафари "Спартак"  аъзоларидир. Бу клуб академиялари ва футбол мактбларига ҳеч кимда эътироз йўқ. Албатта улар бунга муносибдирлар!

Бизни бошқа масала ўйлантирмоқда. Ўзбекистон болалар терма жамоаси деб эълон қилингандан сўнг вилоятда фаолият олиб бораётган болалар мактаблари ҳам хабардаор бўлиши керак ва ўз номзодларини кўрсатиши керак. Негаки Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир ёш футболчи бундай жамоага киришга интилади. Албатта бу Ўзбекистон болалар терма жамоаси бўлгандан сўнг табиий жараёндир.

Ушбу терма жамоанинг бош мураббийи Азиз Мирзааҳмедов бу болаларни қандай салоҳиятига қараб танлагани бизга қоронғу. Шу нарса аниқки, вилоятдаги ҳеч бир футбол академияси ва мураббийлари бундан хабардор ҳам эмас. Қандай қилиб Мирзааҳмедов Ўзбекистон болалар терма жамоасини тузаётган вақтда "Машъал", "Насаф", "Нефтчи" академияларидаги мана шу гуруҳ мураббийларини хабардор қилмади? Ёки биронта футболчини кўрмай туриб қандай қилиб ундан паст савиядаги болани турнирга олиб кетиш мумкин? Албатта бу жамоа  бошқача ном билан турнирда иштирок этганида ҳеч қандай эътироз бўлмас эди лекин айнан Ўзбекистон болалар терма жамоасига киришга барча ўзбекистонлик ёш футболчилар ҳуқуқлидир.

Ўзбекистон номи билан ташкил этиладиган ҳар қандай терма жамоага водий, воҳа клубларидан ҳам футболчилар киришга ҳақли.


Ҳумоюн Давуров
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика