RU

Последние новости

14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  2 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  5 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  23 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  4 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди

Бугун Мельбурн вақти билан соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотни бошлади.
Машғулот бошида уч нафар дарвозабонимиз билан одатга кўра Пётр Гизимчук шуғулланди.

16 нафар ўйинчи эса иккига бўлиниб машғулотни бошлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжев қолганлардан алоҳида тарзда шуғулланишди.

Дастлабки 10 дақиқалик чигалёзди машқлардан сўнг "Қизиллар" ва "Яшиллар" гандболсифат футбол ўйнашди. Бунда тўпни ҳам қўл, ҳам оёқ билан ўйналди. Дарвозаларни Нестеров ва Суюнов қўриқлашди. Акбар Тўраев эса алоҳида тарзда Гизимчук томонидан "ўққа тутилди".

Денисов, Аҳмедов, Кападзе ва Тўхтахўжаев Шуҳрат Мақсудов қўл остида асосан тикланиш машғулотларини бажаришмоқда.

Маълумот учун, ушбу стадион "South Melbourne" клубига тегишли бўлиб, ўз бағрига 15 минг томошабин сиғади. Ушбу клуб миллий лигада ўйнайди. Стадион 1878 йилда қурилган ва 2011 йилда қайта таъмирланган экан.

Машғулот сўнггида барча футболчилар мушакларни чўзиш машғулотини ўтказишди. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов эса машғулотни жарима тўпларини бажариш билан якунлади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика