RU

Последние новости

19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  5 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар терма жамоаси 17 январь куни Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси Молдова терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, иккала терма жамоа иштирокидаги ўйин 17 январь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги яна бир рақиби – Эрон терма жамоасининг бугун Марокашга қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ноъмалум сабабларга кўра қолдирилган. Айни дамда, Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Эрон терма жамоаси саралаш ўйинларига БААнинг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришган. Унга кўра, дастлаб 23 январь куни БААдаги йиғин доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 12 февраль куни Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.


Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика