RU

Последние новости

18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  8 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  8 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди. Финалдаги рақиб — Эрон Новости

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди. Финалдаги рақиб — Эрон

Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги "CAFA Nation's Cup-2023" турнирининг 3-тур ўйини якунланди.

Ўзбекистон - Тожикистон 5:1

Гол: Парвизжон Умарбаев, 13 (0:1), Жасур Яхшибоев, 53 (1:1), Элдор Шомуродов, 56 (2:1), Аббосбек Файзуллаев, 73 (3:1), Ҳожимат Эркинов, 83 (4:1), Остон Ўрунов, 90+6 (5:1)

Ўзбекистон: 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳим Халил Йўлдошев, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 23.Жасур Яхшибоев, 24.Бобир Абдихолиқов, 27.Жамшид Болтабоев.

Тожикистон: 1.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Ваҳдат Ханонов, 7.Парвизжон Умарбаев, 8.Амирбек Жўрабоев, 10.Алишер Жалилов, 15.Шервони Мабатшоев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Ахтам Назаров, 21.Манучеҳр Жалилов.

Огоҳлантириш: Ваҳдат Ханонов (28), Иброҳим Халил Йўлдошев (38), Парвизжон Умарбаев (41), Манучеҳр Сафаров (42), Эҳсони Паншанбе (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат!

90+6. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Остон Ўрунов пенальтидан ҳисобни айтиб бўлмас кўринишга келтирди!

90+5. Пенальти!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Тиббиёт дақиқалари. Саломатлигингизни асранг.

87. Ўзгариш: Муродали Назаров Манучеҳр Жалилов ўринга ўйинни якунлаб қўяди. 

84. Ўзгариш: Ҳожиакбар Алижонов Дилшод Саитов ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

83. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳожимат Эркинов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

81. Рақиб жамоада ўзгаришлар: Комрон Турсунов ва Эҳсони Паншанбе, Холмурод Назаров ва Парвизжон Умарбаев жой алмашди.

9099 томошабин учрашувга ташриф буюрибди. Битта 9 етишмади шу ерга.

74. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш: Остон Ўрунов Жасур Яхшибоев билан, Ҳожимат Эркинов Бобир Абдихолиқов билан ўрин алмашди.

73. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоадаги дебют голини урди!


70. Парвизжон Умарбаев ён ҳакам қаршисидан жарима зарбаси тепишга тараддуд кўрмоқда. У ён ҳакамга қиё боқиб, 90 дақиқа байроқчани кўтариб, қўли оғриб қолмасмикан деган қараш қилди.

68. Йўлдошевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

66. Тожикистон терма жамоаси таркибида икки ўзгариш: Шервони Мабатшоев ўрнига Содиқжон Қурбонов, Ваҳдат Ҳанонов ўрнига Нуриддин Ҳамроқулов майдонга туширилди.

65. Аббос Файзуллаев жарима тўпи ёнида. Ундан Роналдунинг зарбаси кутгандик, аммо уриниш кўнгилдагидек бўлмади.

64. Шомуродовдан зарба ва Рустам Ятимовдан сейв!

59. Эҳсони Паншанбе рақиб дарвозасига зарба йўллагани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди. Аслида, у тўп рақиб қўлига тегди дея очиқчасига эътироз билдирганди.

56. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди!


55. Пенальти! Тожикистонлик футболчи тўпга қўли билан ўйнади, ҳакам эса нуқтага ишора қилди.

53. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина қулай вазиятни кўкка совурган Яхшибоев ҳисобни тенглаштирди ва стадиондаги сукунатни бузди! Танқидларга ҳам жавоб бўлди. Яшавор! 


50. Яхшибоев яқин масофадан бўш дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Менимча, бундай зарба йўллаш учун атайин тайёрланган бўлса керак. 

49. Файзуллаев ГАИга тушмайдиган тезликда зарба йўллади, шу боис рақиб посбони қийинчиликка дуч келмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Рақиб жамоада ҳам ўзгариш: Алишер Жалилов ўрнига Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга қўшилди.

Тайм аввалида таркибимизда учта ўзгариш: Одил Ҳамробеков Жамшид Болтабоевни, Элдор Шомуродов Жамшид Искандеровни, Аббос Файзуллаев эса Абдулла Абдуллаевни алмаштирди.

Биринчи бўлим биз кутмаган натижа билан якунланди. Ўйлаймизки, иккинчи бўлимни шодиёна кайфиятда якунлаймиз. Майдонда асосий таркибимиз эмас, шуни ёддан чиқарманглар.

45+2. Саитовда жуда қулай имконият юзага келганди. Аммо у қанотдан оширилган тўпни дарвоза тўрига йўллашнинг ўрнига томошабинлар томон йўллашни афзал кўрди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Манучеҳр Сафаров ҳам ўртоғига шерик бўлди. Агар карточкаларни йиғишнинг имкони бўлганида, тожикистонликлар супермаркет очишса бўларди.

41. Парвизжон Умарбаев ўзи истаган барча нарсага эришмоқда: гол уришга эришди, сариқ карточка олишга эришди, олмагани фақат битта қолди.

40. Бугунги учрашувга чипта олганлар икки спорт тури гувоҳига айланиш имконига эга бўлишмоқда. Диққат марказида эса шифокорлар.

38. Иброҳимхалил Йўлдошев ҳисобни тенглаштирди! Огоҳлантирилиш бўйича.

33. Бурчак зарбасини кўрмай қолган томошабинлар "Яна битта бўлсин" дейишди. Футболчиларимиз уларнинг истакларини бажо келтиришди.

31. Клавиатурани босиб олгунимга қадар жамоалар чанқоқларини босиб олишди.

28. Ваҳдат Ханонов "жавоб қайтарди". Оқибатда ҳакам чўнтагини ковлашга мажбур бўлди.

27. Абдулла Абдуллаев майдон марказидаги рақибига нисбатан дзюдо усулини қўллади.

24. 30-сония: Яхшибоев Тожикистон дарвозаси қаршисида зарба беришга ҳозирланди, 32-сония: тўп Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонида.

23. Рақиб жамоа бир муддат нима қилишни билмасдан ён ҳакам ёнида паслар ўйнашди. Уларнинг мақсади кейин билдим — ассистентни ҳам тўпга шерик қилмоқчи экан.

20. Тожикистонлик футболчи бу сафар боши билан зарба йўллади. Яхшиямки, тўп унинг айтганини қилишни истамади.

16. Бурчак зарбаси ишлаб олдик. Аммо Искандеровнинг узатмасига етадиган мард топилмади.

13. ГОЛ! Парвиз Умарбоев жаримадан дарвозамизни ишғол қилди. Рақиб жамоада Месси бўлмасаям, шогирди бор экан.

12. Месси учун севимли нуқтадан дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди. Яхшиямки, Тожикистонда Месси йўқ.

9. Иброҳимхалил Йўлдошев бурчак зарбаси ишлади, стандартдан сўнг зарба беришга ҳам эришдик, аммо рақиб ҳимоячиси божхоначи вазифасини бажариб, тўпнинг ўтишига йўл қўймади.

7. Яхшибоевдан ажойиб зарба, аммо рақиб посбони ҳушёрликни йўқотмади.

6. Дастлабки дақиқаларда тожикистонликлар тўпдан кўра ҳамюртларимизнинг оёғига кўпроқ тегинишди.

4. Тожикистонлик футболчи зарба берди-ю, бироқ мактабда физика дарсидан ёмон ўқигани сезилиб қолди.

3. Искандеров ўтган ўйинда Ўруновга берган пасини Copy-Paste қилмоқчи эди, аммо бу ҳаракат амалга ошишига рақиб ҳимоячиси тўсқинлик қилди.

2. Рақиб жамоа Яхшибоевга нисбатан яхши ҳаракат амалга оширмади.

1. Стадиондаги дастлабки ҳуштакни ҳакам чалди, қолган ҳуштакларни ўйин давомида томошабинлардан эшитамиз. Учрашув бошланди!

Бугун терма жамоамиз оқ, тожикистонликлар қизил рангли либосда ҳаракат қилишади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар ижро этилди. Энди эса кондеционер пултини босиб қўйган бўлсангиз, диққатимизни бир жойга қаратамиз.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун CAFA Nation's Cup-2023 турнирининг 3-туридан ўрин олган қўшнилар дербиси гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика