RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Ўзбекистон терма жамоаси йиғин бошлади Новости

Ўзбекистон терма жамоаси йиғин бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришди.

Айни пайтда бош мураббий Хосе Мария Мендез ўз ватанида бўлгани туфайли машғулотни унинг ёрдамчилари Баҳодир Аҳмедов ҳамда Николай Одушевлар олиб боришмоқда. Йиғинга чақирилган футзалчилардан эрталабки машғулотда кичик жароҳати борлиги сабаб Рустам Умаров ва Константин Свиридовлар иштирок этишмади. Эрталабки машғулотда футзалчилар дастлаб югуришди, кейин эса тренажер залида шуғулланишди.

Йиғинга қуйидаги футзалчилар чақирилган.

Исми

Фамилияси

Жамоаси

1

Рустам

Умаров

“Олмалиқ”

2

Клим

Тюгаев

“Олмалиқ”

3

Акмал

Хазратқулов

“Дўстлик-AIN”

4

Феруз

Фахриддинов

“Дўстлик-AIN”

5

Константин

Свиридов

“Олмалиқ”

6

Жавлон

Аноров

“Олмалиқ”

7

Суннат

Куралов

“Олмалиқ”

8

Андрей

Шлема

“Олмалиқ”

9

Жамолиддин   

Шарипов

“Олмалиқ”

10 

Фарҳод

Абдумавлонов   

“Ардус”

11

Дилшод

Раҳматов

“Ардус”

12

Даврон

Чориев

“Ардус”

13

Дилшод

Ирсалиев

“Ардус”

14

Нодир

Элибоев

“Ардус”

15

Илҳом

Ҳамроев

“Ардус”

16

Артур

Юнусов

“Ардус”

17

Даврон

Абдураҳмонов    

“Ардус”

18

Элдор

Ҳошимов

“Ардус”


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда. Қитъа биринчилиги финал босқичи учун ташланган қуръа натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоасига Саудия Арабистони, Қирғизистон ҳамда Ливан жамоалари рақиб бўлади.

Таъкидлаш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринини эгаллаган жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика