Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди
21 авг 10:27
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди
Тажрибали мутахассис фаолиятида юзага келган қисқа танаффусдан унумли фойдаланишни мақсад қилган.
Денис Иванков биринчи даврадан сўнг фарғоналиклар билан хайрлашган эди. Мураббий айни пайтда ўз билимларини мустаҳкамлаш, тажрибасини янада оширишга бел боғлаган. Шу боис у кейинги хафтада Чехиянинг "Спарта" клубига амалиёт ўташ учун йўл олади.
Маълумот учун, Денис Иванков фаолияти давомида "Кимёгар", "Машъал", "Княжа" (Украина),"Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи", Ўзбекистон терма жамоасида фаолият олиб борган. Фарғона клуби унинг охирги иш жойи бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии