RU

Последние новости

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  9 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди Новости

Ўзбекистон - Сурия. Ўйин икки соат олдинга кўчирилди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур ўйинни қирғизистонлик Рисбек Шекирбеков бошқариб боради. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва ИсмоилхонТолипжонов ёрдам беришади.

Учрашув бошланиш вақти аввалига 11 июнь куни соат 20:30га белгиланганди. Аммо кейинчалик Сурия терма жамоасининг илтимосига кўра соат 18:30га кўчирилди. Сабаби Сурия терма жамоаси ортга қайтиш чипталарини алмаштирди. Улар ўша куннинг ўзида ярим тундаги рейс билан ватанларига қайтадиган бўлишди. Шу сабабли самолётга кеч қолмаслик учун ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг бу мурожаати ЎФА томонидан ижобий ҳал қилинди.

Яхши биласиз, шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Наманганда Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. "Спорт ТВ" 11 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинни жонли трансляция қилишни режалаштиргани учун Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ ўйинининг бошланиш вақти соат 20:30га кўчирилди. Шу тариқа мухлислар ҳар иккала ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Ўртоқлик ўйини
11 июнь, "Миллий" стадиони. Соат 18:30
Ўзбекистон - Сурия
Бош ҳакам:
Рисбек Шекирбеков (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Рефери ассистенти: ИсмоилхонТолипжонов (Қирғизистон)

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика