RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Ўзбекистон Озарбайжонда дуранг қайд этди Новости

Ўзбекистон Озарбайжонда дуранг қайд этди

Озарбайжон - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Халқаро ўртоқлик ўйини.
20 август. Боку. «Bakcell Arena» стадиони.
Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0

Ҳакамлар
: Георгий Вадачкория, Леван Варамишвили, Леван Тодриа.

Озарбайжон
: Салахат Агаев, Расим Рамалданов, Руслан Абишов, Уфук Будак (Озкар, 46), Махир Шукюров (с) (Илькин Гиртимов, 60), Рахид Амиргулиев, Вагиф Жавадов (Нури, 46 (Аллахвердиев, 90)), Руфат Дадашов, Рауф Алиев (Жавед Гусейнов, 73), Дмитрий Назаров, Тугрул Эрат (Афран Исмайлов, 60).

Ўзбекистон
: Элдорбек Суюнов, Егор Кримец (Бобур Йўлдошев, 53), Ислом Тўхтахўжаев (с), Салим Мустафоев, Даврон Ҳошимов, Сардор Рашидов, Фозил Мусаев (Дилшод Жўраев, 73), Жамшид Искандаров (Фарруҳ Сайфиев, 69), Владимир Козак (Азим Аҳмедов, 79), Наврўз Алимов (Игорь Сергеев, 53), Иван Нагаев (Шаҳзод Нурматов, 46).

Огоҳлантиришлар
: Ислом Тўхтахўжаев (28), Егор Кримец (42).

                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Озарбайжон - Ўзбекистон 0:0.

90`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Рашидовнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

90`
Жарима тўпи. Тўп олдида Сардор Рашидов.

89`
Деярли тенг ўтаётган ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда...

88`
Дарвозамиз олдида кетма-кет бурчак тўплари...

86`
Бурчак тўпи майдон эгаларига ҳеч нарса бермади.

85`
Даврон Ҳошимов ҳозир яхши ўйнади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

83`
Шаҳзод Нурматов рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

81`
Футболчилар толиқиб қолишгани кўриниб турибди.

80`
Владимир Козак ўрнига Азим Аҳмедов майдонга тушди.

79`
Футболчиларга бир дақиқалик танаффус берилди.

78`
Мезбонларнинг ҳужуми хавфли кўриниш олаётган бир пайтда лайнсмен байроқчасини кўтариб қолди.

77` Сардор Рашидов! Ажойиб ижро ва дарвозабоннинг маҳорати!

76` Вакилларимиз жарима зарбаси ишлаб олишди. Хавфли нуқта.

74`
Озарбайжон таркибида ўзгариш. Рауф Алиев ўрнига Жавид Гусейнов туширилди.

73`
Ўзбекистон терма жамоасида ўзгариш. Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Жўраев туширилди.

71`
Бурчак тўпидан наф чиқмади.

70` Ҳозиргина майдонга тушган Фарруҳ Сайфиев бурчак тўпи ишлаб олди.

69`
Жамшид Искандаров ўз ўрнини Фарруҳ Сайфиевга бўшатиб бермоқда.

68`
Элдор Суюнов ўз вақтида тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

67`
Мезбонларда яна оффсайд.

65`
Озарбайжон ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

62`
Вакилларимиз уюштирган ҳужум хавфли кўриниш олиши мумкин эди. Аммо сўнгги зарбага аниқлик етишмади.

60`
Озарбайжон таркибида яна ўзгариш руй берди. Афран Исмайлов ўрнига Тугрул Эрат ва Махир Шукюров эса ўз ўрнини Илькин Гиртимовга бўшатиб берди.

59`
Шаҳзод Нурматов фаол ҳаракат қилди. Рақиб ҳимоячиси алдаб ўтиб дарвоза томон зарба бермоқчи бўлди. Аммо бошқа бир футболчи унга халақит бериб қолди.

57`
Бурчак тўпидан сўнг рақиб футболчиси дарвоза томон зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

56`
Бобур Йўлдошев рақиб ҳужумини баратараф этишга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи.

54`
Озарбайжоннинг ҳужуми бесамар якунланди. Элдор Суюнов тўпни эркин зарба билан ўйинга киритиб беради.

52`
Ўзбекистон таркибида яна ўзгариш. Егор Кримец ўринга Бобур Йўлдошев, Наврўз Алимов ўрнига эса Игорь Сергеев майдонга туширилди.

50`
Нурматовга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди.

49`
Вакилларимиз ташкил этган ҳужум узилиб қолди.

48` Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш. Иван Нагаев ўз ўрнини Шаҳзод Нурматовга бўшатиб берди.

47` Озарбайжон таркибида ўзгариш. Жавадов ва Будак ўринга Нури ва Озкар майдон тушишди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45` ЭЛДОР СУЮНОВ! БАРАКАЛЛА! Назаровнинг кучли зарбасини Суюнов маҳорат кўрсатиб бартараф этди, қойил!

44`
Озарбайжон ҳисобни очиши мумкин эди. Бош билан йўлланган зарба бироз ноаниқ чиқди.

43`
Озарбайжон таркибида Жавадов анча фаол. Ҳамюртларимиз сафидан эса Сардор Рашидов ажралиб турибди.

42`
Егор Кримец майдон маркази олдида рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

40`
Сўнгги дақиқаларда устунлик мезбонлар томонига ўтди. Лекин вакилларимизнинг уюштираётган ҳужумлари анча хавфлироқ кўриниш олмоқда.

38` Озарбайжоннинг ҳужуми! Вагиф Жавадовнинг кучли зарбаси ва Элдор Суюновнинг маҳорати! Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишди ва тўп ўрта чизиқ томон очилиб келаётган Жавадов томон оширилди. Унинг зарбасини Суюнов қайтаришга эришди.

36` Қандай вазият!? Сардор Рашидов рақиб ҳимоячиларини ортда қолдирди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётган эди. Лекин сўнгги паллада рақиб ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди ва Сардор зарба беришда бироз кеч қолди.

35`
Озарбайжон бурчак тўпи тепади.

34` Жамшид Искандаров ҳозир Салахат Агаевни хато қилишга мажбур қилмоқчи бўлди. Аммо унинг бе режаси амалга ошмади.

32`
Футболчилар томоғларини хўллаб олишди.

30` Сардор Рашидов - ажойиб!
Ўзбекистон футболчилари тезкорлик билан қарши ҳужум ташкил этишди. Сардор Рашидов ўз қанотидан рақиб футболчиларини бирин-кетин ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Салахат Агаев қийинчилик билан Сардор Рашидовнинг зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

29` Озарбайжон бурчак тўпини амалга оширди. Лекин ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

28`
Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.

27`
Озарбайжонинг қанотдан ташкил этган ҳужуми самарасиз якунланди. Элдор Суюнов бу вазиятда чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.

26`
Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча рақибидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Ҳар ҳолда вакилларимиз уюштираётган ҳужумлар кўпроқ ва хавфлироқ кўриниш олмоқда.

24`
Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини амалга оширди. Лекин унинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

23`
Наврўз Алимовга нисбатан қоида бузилмоқда. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.

22`
Бурчак тўпидан самарали тарзда фойдалана олинмади.

21`
Сардор Рашидов ўз қанотидан юриш қилди. Унинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

20`
Ҳозирча ўйин вазиятларсиз давом этмоқда. Жамоалар асосан қанотлар орқали ҳужумларни ташкил этишмоқда.

18`
Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон оширди. Аммо рақиб ҳимоячилари бу вазиятдан аниқ ҳаракат қилишди.

16`
Расул Рамалданов Наврўз Алимовга нисбатан қоидани бузди. Жарима тўпи. Лекин вакилларимиз ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олишмади.

15`
Озарбайжон жамоаси бу сафар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Леки Элдор Суюнов жарима майдончаси томон узатиб берилган тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

14` Фозил Мусаев! Фозилнинг жарима майдончаси олдидан берилган зарбага бироз аниқлик етишмади.


13`
Тўп назорати Миржалол Қосимов жамоаси тарафига ўтди.

12`
Владимир Козакнинг йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

11`
Ўзбекистон футболчилари анча фаоллашишди. Ўйин ташаббуси аста-секин вакилларимиз томонга ўтмоқда. Жарима тўпи. Тўп олдида Владимир Козак.

10` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!
Иван Нагаев  қанот бўйлаб кириб борди ва тўпни жарима майдончаси томон оширди. Лекин Салахат Агаев тўпни қайтариб юборишга эришди.

8`
Даврон Ҳошимовнинг қанотдан етказиб берган тўпига бош билан зарба берадиган футболчи топилмади.

7`
Миржалол Қосимов ва Берти Фогтсни кўрсатиб ўтишди.

6`
Наврўз Алимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

5`
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар учрашувни эҳтиёткорлик билан бошлашмоқда.

4`
Вакилларимиз тўпни йўқотишди. Тўп яна Озарбайжон футболчиларида.

3`
Жамшид Искандаровга нисбатан қоида бузилди. Майдон маркази олдидан жарима тўпи белгиланди.

2`
Тўп рақибларимизда. Озарбайжоннинг илк ҳужуми бесамар тугади. Элдор Суюнов тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Энди навбат Озарбайжон давлат мадҳиясига...

Ўзбекистон давлат мадҳияси жарангламоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

- Учрашув соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика