RU

Последние новости

18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  7 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   3 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  11 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9

Ўзбекистон ОТЖ Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирок этади Новости

Ўзбекистон ОТЖ Вьетнамдаги халқаро мусобақада иштирок этади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларга бўлажак катта мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яртатишда давом этади.

Бугун 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.

30-31 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказган терма жамоамизга Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади. Мусобақа 3 августдан 8 августгача давом этиб, унда жамоамиз 3та ўйинда майдонга тушади. Мусобақа тақвимига кўра терма жамоамиз ўтказадиган ўйинлар жадвали:

3 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Уммон

5 август
Соат 14:30 Ўзбекистон – Фаластин

7 август
Соат 17:30 Вьетнам – Ўзбекистон

Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Вьетнамга йўл олаётган Олимпия терма жамоамиз таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар:

Ҳамроев Дилшод, “Навбаҳор”
Каримов Сарвар, “Қўкон-1912”

Ҳимоячилар:
Алижонов Илҳом, “Насаф”
Абдуллаев Иброҳим, “Сурхон”
Исмоилов Эргаш, “Бухоро”
Ҳошимов Дониёр, “Металлург”
Насруллаев Шерзод, “Насаф”
Рустамов Ойбек, “Қўкон-1912”

Ярим ҳимоячилар:
Исмоилов Аброрбек, “Нефтчи”
Қодирқулов Санжар, “Бунёдкор”
Азимов Сардор, “Сўғдиёна”
Нуруллоев Суҳроб, “Металлург”
Аҳмадов Жаҳонгир, “Пахтакор”
Тўхтасинов Нурилло, “Сўғдиёна”
Икромов Фарруҳ, “Бунёдкор”
Абдуллаев Абдулла, “Бунёдкор”
Йўлдошев Иброҳим, “Металлург”
Амонов Азизбек, “Локомотив”

Ҳужумчилар:
Холтўраев Жасур, “Шўртан”
Тўраев Акобир, “Бухоро”

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика