Ўзбекистон ОТЖ бугун Тошкентга қайтиб келади
28 дек 2015 11:35
Новости
Ўзбекистон ОТЖ бугун Тошкентга қайтиб келади
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғинни якунлади.
Олимпия терма жамоамиз 19 декабрдан 28 декабргача Дубайда йиғин олиб борди. Бу йиғин доирасида дастлаб КХДР олимпия терма жамоаси 4:2 ҳисобида таслим қилинди. 23 декабрда бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, сўнгги ўртоқлик учрашувида Қатар олимпиячилари мағлуб этилди - 2:0.
Бугун жамоа делегацияси Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учишади ва Тошкент вақти билан 18:00да юртимизга етиб келишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу қитъа чемпионатида вакилларимиз гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яман билан ўйнайди.
Комментарии