RU

Последние новости

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини нима кутаяпти? Новости

Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасини нима кутаяпти?

2017 йили Осиё чемпионати саралаш баҳсларида учралган инқироз ва бизсиз ўтган 2018 йилги мусобақа, куз фаслида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида гуруҳ ўйинларининг тақсимотида катта роль ўйнайди.

Осиё чемпионати саралаш ўйинлари иккита зонада бўлиб ўтади. Шарқ ва Ғарб. Қуръа терма жамоаларни саватчалардаги ўрнига қараб ташланади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун қизиқ бўладиган зона қуйидагича кўриниш олган. Афғонистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиб, энг сўнгги поғонанини қўлга киритган жамоа бўлсада, 2-саватчадан жой олган. Саудия Арабистонидан бошланган рўйҳат эса Осиё чемпионатига чиқа олмаган терма жамоаларни саралаш босқичида кўрсатган натижаларидан келиб чиқиб кетма-кетликда жойлашган (расмий маълумот эмас, натижалардан келиб чиқиб қўйилган). БАА терма жамоаси саралаш ўйинлари Қатарда бўлганлиги боис сиёсий низо туфайли унда иштирок этмаган. Шунга бу мусобақа саралаш ўйинларида улар сўнгги саватчадан жой олишган. Улардан ташқари туркманистонлик ёшлар ҳам саралаш баҳсларига бормаганлар.


Саватчаларга кўз югуртирар экансиз, дастлабки икки саватчадаги рақибларни кучли эканлигини кўрамиз. 1-саватчадан Тожикистон, Эрон ва Ҳиндистон терма жамоаларини кучлилар қаторига қўшишимиз мумкин. 1997 йилларда таваллуд топган терма жамоамизга 2000-01 йилларда таваллуд топган ҳиндлар қандай қаршилик кўрсатганликларини кўрдик. Бу мамлакатда сўнгги йилларда болалар футболига берилган катта эътибор ўз мевасини бера бошлади. Уммон ҳам мусобақанинн доимий иштирокчиси ва улар 2 маротаба Осиё чемпионлигини нишонлаганлар.

Иккинчи саватчада Афғонистон ва Бангладеш терма жамоалари ўртамиёналар қаторида бўлишлари мумкин. Айнан Иордания терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саралаш ўйинларида бизни ортда қолдириб кетган эдилар. Ироқ ва Саудия Арабистони эса ҳар доим бу ёшда саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашганлар. Агар саватчалар шундай тартибда тақсимланадиган бўлса Қатар ва Сурия терма жамоаларини бизнинг гуруҳимиздан жой олмасликлари қувонарли ҳол бўлади. Лекин сўнгги саватча эгаси бўлган БАА терма жамоаси мусобақага чиқиш учун асосий фаворитлардан бири эканлигини қайд этиб ўтишимиз лозим.


1-саватча.

1. Тожикистон

2. Уммон

3. Ҳиндистон

4. Эрон 

5. Яман 

2-саватча.

6. Иордания 

7. Ироқ 

8. Афғонистон

9. Саудия Арабистони

10. Бангладеш

3-саватча.

11. Ўзбекистон

12. Қирғизистон

13. Сурия

14. Фаластин

15. Қатар

4-саватча.

16. Баҳрайн

17. Ливан

18. Фаластин

19. Непал

20. Бутан

5-саватча.

21. Мальдив

22. БАА

23. Туркманистон

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг бугунги кундаги бош мураббийи - Азамат Абдураимов. Куни кеча олган маълумотимга кўра, 2004 йилларда таваллуд топган футболчиларни ёшлигидан яхши биладиган ёрдамчиси Отабек Мансуров ("Локомотив" - 2004 мураббийи) ўз истагига кўра терма жамоадан кетган ва Абдураимов "Спартак" Тошкент - 2004 мураббийи Сергей Арслановни ўзи учун ёрдамчи сифатида жалб қилган. Куз фаслида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларига кўп вақт қолмади. Аммо Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳали ўзининг оптимал таркибига эга эмас. Бунга асосий сабаб 2004 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақаларнинг йўқлиги. Сўнгги маротаба 2018 йилнинг ёзида "Пахтакор", "Бунёдкор", "Насаф", "Локомотив" жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилганди. Шундан кейин бу ёшда Республика мусобақаси ташкил қилинди, аммо унда БЎСМ терма жамоалари қатнашган бўлиб, унда клубларда тарбия топаётган футболчиларни учратмайсиз. Бу эса куз фаслида бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жуда қимматга тушиши мумкин. Энг ачинарлиси ЎФАда айни пайтда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан тизимли шуғулланадиган малакали мутахассиснинг йўқлиги. Бу мақолани ёзишдан асосий мақсад уларни танқид қилиш эмас, бор йўғи битта фасл ажратиб турган саралаш ўйинларига жиддий ҳозирлик кўришга ундаш. Қолаверса 2004 йилларда туғилган ёшлар халқаро мусобақаларда деярли иштирок этмаганликлари ҳам ўйин амалиётига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Ёдингизда бўлса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси CAFA U-15 мусобақасида 2-ўринни қўлга киритган эди. Сўнгги турда Афғонистон билан дуранг ўйнаган ўсмирларимиз Эронни чемпион бўлишига замин яратган эдилар.


2020 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати Сингапурда бўлиб ўтади. Мазкур мамлакат 2006 йилги Осиё чемпионатига ҳам мезбонлик қилган эди.


Саралаш баҳсларидаги асосий қурол бу мезбонлик. Саралаш баҳсларига қуръа ташлаш жараёнида 5та гуруҳнинг ўз мезбонлари ҳам аниқлаб олинади. Айнан шу пайтда ЎФА ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини қандай қилиб бўлса ҳам Ўзбекистонга олиб келиши керак бўлади. Рақиблар цикл сари кучайиб бораётган бир пайтда бу жуда муҳим.

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика