Ўзбекистон ўсмаяптими ёки бошқалар чиндан футбол ўйнашни ўрганиб олди?
29 ноя 2022 23:04
Новости
Ўзбекистон ўсмаяптими ёки бошқалар чиндан футбол ўйнашни ўрганиб олди?
"Мундиал студия"нинг бугунги сонида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев иштирок этди.
Сайтимиз журналисти Жасурбек Асланов студия меҳмонига қуйидаги савол билан юзланди.
- Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлари баъзида чиқмай қолади. Мураббийлар бошқа жамоалар ҳам футбол ўйнашни ўрганиб олганини айтишади. Бу биз ўсмаётганимиздан даракми ёки улар кучайганидан?
- Масалан Европа минтақаси жуда олдинга ўсиб кетганди. Биз ўз минтақамизда ҳам юқори ўсишга эришганмиз. Мустақиллик йиллари, 2000 йилларда қўшни давлатларимиздан жуда илгарилиб кетганмиз. Амалда ҳам кўрилган. Бугунги кунга келиб қўшниларимиз катта олдинга қадам ташлади. Бизда сусайиш юзага келгани боис аввалги катта тафовут йўққа чиқди. Албатта айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Уларнинг ривожланиши бизнинг ҳисобдан эмас, ўзининг танлаган йўлига боғлиқ.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии