RU

Последние новости

10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  0 09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  11 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  8 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1

"Ўзбекистон — Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Шри-Ланка термаси футболчилари билан инқироз, мамлакатдаги футбол даражаси ва Ўзбекистон термасига қарши ўйин ҳақида Новости

"Ўзбекистон — Осиёдаги энг кучли жамоалардан бири. Шри-Ланка термаси футболчилари билан инқироз, мамлакатдаги футбол даражаси ва Ўзбекистон термасига қарши ўйин ҳақида

Улардан бири Рюдигер билан ўйнаган ва Шомуродов футболкасини сўради.

Ўзбекистон термаси эртага Осиё Кубоги саралаш босқичидаги ўйинларини бошлайди. Терма жамоамиз саралаш гуруҳидан Таиланд, Шри-Ланка ва Мальдив ороллари жой олган — очиғини айтганда, рақиблар унчалик машҳур эмас. Шу сабабли, "Championat.Asia" Ўзбекистон термаси рақиблари ҳақида қатор материаллар тайёрлади.

Ишни экзотик мамлакат ҳисобланган Шри-Ланкадан бошлашга қарор қилдик. Россиялик журналист Николай Егоричев "Championat.Asia" учун махсус Шри-Ланканинг икки футболчиси Сужан Перера ва Васим Разик билан суҳбатлашди.

— Ўзингиз ҳақингизда бироз гапириб берсангиз. Қаерда ва қайси позицияда ўйнайсиз?
Сужан Перера: Мен маҳаллий "ТС Спортс" клуби дарвозабони ва Шри-Ланка термаси дарвозабони ҳамда сардориман.
Васим Разик: Мен Германияда туғилганман. Айни дамда Ҳиндистоннинг "Гокулам" клуби шарафини ҳимоя қиляпман. Позициям марказий ҳужумчи бўлса-да, ҳужум қанотида ҳам ўйнай оламан.


Сужан Перера



— Мамлакатингизда футбол қай даражада ривожланган?
Сужан:
Биз шаклланишнинг энг бошидамиз ва футбол мамлакатига айланишга ҳаракат қиляпмиз.
Васим: Ватанимизда футбол унчалик ҳам машҳур эмас, лекин йилдан-йилга қизиқиш ортиб бормоқда.

— Маҳаллий аҳоли чемпионат ўйинларини томоша қилишга борадими?
Сужан:
Шри-Ланкада футбол ҳаваскорлари кўп. Айни дамда инфратузилма яхши ривожланмаган, бироқ чемпионат баҳсларини кўриш учун етарлича одам келади.
Васим: Шри-Ланкада футбол чемпионати ташкил топганига кўп бўлмади. Деярли ҳар клубнинг ўз мухлислари бор. Шри-Ланка Суперлигаси пайдо бўлгани туфайли энди яхши футболчилар етишиб чиқади деб умид қиламан.





— Терма жамоа ўйинларини ҳам кузатишадими?
Сужан:
Ҳа, доим катта ажиотаж бўлади.
Васим: Шри-Ланка аҳолисининг айнан термага бўлган қизиқиши жуда катта. Охирги, Сейшел оролларига қарши учрашувга 10 мингдан ортиқ мухлис келган — бу биз учун жуда кўп. Айтганча, ўша баҳсга ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам келганди.

— Сизда футболдан ҳам машҳурроқ спорт тури борми?
Сужан:
Крикет футболдан кўра машҳур, лекин биз ватанимизда яхши футбол маданиятини шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз.
Васим: Албатта, Шри-Ланкада асосий спорт тури крикет ҳисобланади. Бизнинг жамоаларимиз халқаро миқёсда яхши натижаларга эришмоқда. Крикет мухлислари кўпроқ, ўйинчиларнинг маоши ҳам юқори.



Сужан Перера




— Майдон ва машғулот базасининг аҳволи қандай?
Сужан:
Футбол объектлари унчалик яхши даражада эмас. Бу борада ҳали анча ривожланишимиз лозим.
Васим: ФИФА президенти ва бизнинг федерациямиз президенти мамлакатимизда тез орада янги футбол майдонлари ҳамда терма ўйнаши учун замонавий стадион бўлишини ваъда қилмоқда.

— Профессионал футболчилар қанча? Футболни доимий иши билан бирлаштирганлар ҳам борми?
Сужан:
Профессионал даражада ўйнайдиганлар жуда кам. Деярли ҳаммасининг бошқа иши, даромад манбаи бор. Бироқ бунинг асосий сабаби — футбол бўйича Шри-Ланка чемпионати яқинда ташкил топганидир. Футболчилар яхши маош олиши учун Суперлига ҳали етарли даражада яхши эмас.
Васим: Мен ҳам профессионал даражада футбол ўйнайдиганлар қаторидаман деб фахрланиб айта оламан. Берлинда туғилганман ва ўша ерда футбол бўйича таълим олганман. 16 ёшгача Антонио Рюдигер билан бир жамоада тўп тепганман — кейин у Дортмунд "Боруссия"си академиясига ўтиб кетган.

— Мамлакатингиз пандемия даврини қандай ўтказди? Чемпионат формати ва бугунги кундаги аҳвол?
Сужан: Жуда қийин кечди — мамлакатни ковиднинг уч тўлқини қамраб олди. Ҳамма жой ёпилди, биз деярли ўйнамадик ва шуғулланмадик. Ҳозир вазият анча яхши. Менимча, аҳолининг 90%и эмланди. Айни дамда Шри-Ланкада пандемия қўрқуви йўқ.
Васим: Шри-Ланка футбол термаси мамлакатда ўйнаши ва машғулот ўтказиши мумкин бўлган ягона жамоа эди. Бизга махсус рухсатнома берилди, бу учун футбол федерацияси президентига катта раҳмат.




— Шри-Ланкада Ўзбекистон ҳақида билишадими? Балки баъзи ўйинчилар ва жамоаларни биларсиз?
Сужан:
Ҳа, билишади. Биз Ўзбекистон термасининг кўплаб ўйинларини томоша қилганмиз.
Васим: Шахсан мен кўплаб футболчиларни танийман. 2011 йил 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида уларнинг ўйинини кўрганман — ўшанда Германия термаси сафида эдим. Шунингдек, Элдор Шомуродов ва "Рома"нинг ашаддий мухлисиман. У Италияда анча ўсди. Элдор бу интервьюни ўқийди ва менга "Рома" футболкасини совға қилади деб умид қиламан. Яна Одил Аҳмедовни танийман — у анча йиллар Хитойда тўп тепди ва яхши ўйин намойиш этди.

— Шри-Ланка футболи ҳақида нимани билиш лозим?
Сужан:
Биз доим футбол ва мамлакатимиз келажаги учун курашамиз.
Васим: 10 май куни Шри-Ланка термаси мураббийи этиб Энди Моррисон ("Манчестер Сити" собиқ сардори) тайинлангани эълон қилинди. Жамоа таркиби янги, халқаро аренада бизга тажриба етишмайди. Аммо яхши натижа кўрсата олишимизга ишонамиз.

— Шри-Ланкада Ўзбекистонга нисбатан муносабат қандай? Ўзаро учрашувларда фаворит деб ҳисоблайсизми?
Сужан: Ўзбекистон термаси кучли ва Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Ҳар қандай вазиятда ҳам улар фаворит. Лекин футбол кутилмаган воқеаларга бой ва биз ўзбек ўйинчиларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Васим: Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли термаларидан бири деб ўйлайман. Албатта, бу саралаш босқичида биз учун энг қийин рақиб.


Сужан Перера



— Ҳозир Шри-Ланкада нотинчлик ҳукм сурмоқда. Нималар бўлаётгани ҳақида қисқача сўзлаб бера оласизми?
Сужан: Коронавирусдан кейин мамлакатда инқироз юз берди. Қаттиқ азоб чекаётган бўлсак-да, одатдаги стабил ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз. Бу бутун Шри-Ланка учун қийин кечмоқда.
Васим: Ҳукуматда коррупция кучайган. Одамлар бир неча ойдан бери электр ва ёқилғисиз яшашмоқда. Мамлакат раҳбарияти озиқ-овқат ва бошқа товарлар нархини оширишдан бошқа ҳеч нарса қилмади. Шунинг учун, халқ Шри-Ланка бош вазири Махинд Ражапакса ва унинг оиласига қарши норозилик намойишларини бошлади. Инсонлар яхши шароитда яшаш ҳуқуқига эга. Айни дамда аёлим Шри-Ланкада ва ҳар куни нималар бўлаётгани ҳақида хабар бериб турибди.

— Шри-Ланка термаси Ўзбекистонга қарши ўйнай олмаслиги ҳам мумкинми?
Сужан: Мамлакатда нима бўлишидан қатъи назар, Шри-Ланка аҳолисининг яхши келажаги учун ҳам ўйнаймиз!
Васим: Футбол федерацияси бунга йўл қўймайди деб ўйлайман. ФИФА ва ОФК берадиган маблағ туфайли молиявий аҳволимиз яхши. Терманинг вице-сардори сифатида шундай дея оламан: ватаним ва жамоадошларим учун курашишга тайёрман! 


Николай Егоричев суҳбатлашди 

Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси


"Манчестер Сити" тарбияланувчиси, Рюдигернинг дўсти, Шомуродовнинг мухлиси. Осиё Кубоги саралашида Ўзбекистон билан ким тўқнаш келади?        

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика