Ўзбекистон октябрь ойида Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади
		
		16 мая 2018 13:20
        Новости	
	 
				 
				Ўзбекистон октябрь ойида Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади
Маълумки,  Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.
Жумладан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мундиалга йўлланма олган Марокаш, Сенегал, Уругвай каби терма жамоалар билан Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди ва ташкил қилинмоқда. Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг “Озодий” стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказиши хақида ҳам маълумот берган эдик.
Энди эса кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг хоҳиш- истакларини инобатга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитасининг Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг Қатар футбол федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, ФИФА куни ҳисобланган 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии