RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ўйинчилар маълум Новости

Ўзбекистон МТЖнинг навбатдаги йиғинига чақирилган ўйинчилар маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб боради.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга маҳаллий клублардан 26 нафар футболчини чақирди.

ФИФА сентябрь ойидаги ФИФА кунларини 2022 йил январь ойига кўчирганлиги, пандемия шароитида парвозларни амалга оширишдаги қийинчиликлар ва бошқа чекловлар сабаб хорижий чемпионатларда тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар ушбу йиғинга жалб этилмади.

Йиғин доирасида Миллий терма жамоамиз Тожикистон вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув 3 сентябрь куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Пахтакор"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Қўқон-1912").

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Бунёдкор"), Иброҳим Ҳалил Юлдашев ("Бунёдкор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкро"), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Ҳожимат Эркинов (АГМК), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Суҳроб Бердиев ("Қўқон-1912"), Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон").

Ҳужумчилар: Бобир Абдиҳолиқов ("Насаф"), Шаҳзод Убайдуллаев ("Металлург"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").


P.S. "Пахтакор" жамоаси 1 сентябрь куни Суперлига доирасида "Бухоро"га қарши майдонга тушиши керак. Демак, "шерлар"дан терма жамоага чақирилганлар йиғинга фақатгина 2 сентябрдан қўшила олишади ёки бу борада икки томон ўзаро келишади.

Рейтинг: -42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика