RU

Последние новости

15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  1 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   3 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  15 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  13 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   31 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади Новости

Ўзбекистон МТЖ йиғинни бошлади. Шомуродов, Яхшибоев ҳамда Йўлдошев эртага келади

Бугун эрталаб Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун чақирилган футболчиларнинг якуний рўйхати эълон қилинган эди.

Бироз аввал бош мураббий Сречко Катанецнинг йиғинолди фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик.

Сречко Катанец: "Ҳужум чизиғимиз яхши ҳолатда, аммо ҳимояда катта муаммоларимиз бор"

Бугун Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз дастлабки машғулотни ўтказмоқда. "Пахтакор" стадионида ўтаётган машғулот 17:15да старт олган.

Йиғинга чақирилган якуний рўйхатдагилардан фақат Шаҳбоз Умаров бетоб бўлиб қолгани сабаб йиғинга кела олмади.

Ўзбекистон МТЖ. Шаҳбоз Умаров коронавирусга чалинди ва терма жамоа ихтиёрига кела олмади

Умаровдан ташқари 22 нафар ўйинчи орасидан фақат Элдор Шомуродов, Жасур Яхшибоев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев бугунги машғулотда иштирок этишмади. Уларнинг ҳар уччаласи ҳам терма жамоа йиғинига эртага келиб қўшилишади. 19 нафар футболчи эса машғулотда тўлиқ иштирок этди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Давронбек Ҳошимов ("Навбаҳор"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достонбек Турсунов ("Чунцин Лифан"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тежон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Игор Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов кеча Италия А Серияси 12-тури доирасида "Венеция"га қарши баҳс (2:3)да гол урди ва Тэмми Абрахамнинг голига пас берди. Иброҳимҳалил кеча Россия чемпионати 14-тури доирасида "Ахмат"га қарши учрашув (1:3)да тўлиқ ҳаракат қилди. Жасур эса 6 ноябрь куни Молжова чемпионати 17-тури доирасида "Зимбру" қарши ўйин (6:0)да 59 дақиқа ўйнаган ва жамоасининг иккинчи ҳамда бешинчи голларига пас берган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика