RU

Последние новости

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  39 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган ўйинчилар рўйхати Новости

Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган ўйинчилар рўйхати

Июнь ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Cингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Бош мураббий Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Дастлаб режа қилинган футболчилардан жароҳати сабаб Остон Урунов, Жасурбек Яхшибоевлар йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлишди. 

Легионерлар ўз биринчиликларидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади. Йиғинлар натижасига кўра Саудия Арабистонига борадиган якуний рўйхат тақдим этилади.


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Равшанбек Ягудин ("Бунёдкор")

Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Рустамжон Ашурматов ("Канвон", Жанубий Корея), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Олег Зотеев ("Чоннам Драгонс", Жанубий Корея), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", Хитой), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Аброрбек Исмоилов ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон Ситизен", Жанубий Корея), Жамшид Искандеров ("Соннам", Жанубий Корея), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал-Аҳли", БАА), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Вагиз Галиулин ("Нефтехимик", Россия), Ҳусниддин Ғофуров (АГМК), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Искандар Шойқулов ("Сўғдиёна"), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Шароф Муҳитдинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллааев ("Шахтёр", Беларусь), Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Игор Сергеев ("Актобе", Қозоғистон), Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна").


Рейтинг: -52   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика