Ўзбекистон МТЖ йиғини ҳақида (таҳлил)
13 ноя 2018 17:59
Новости
Ўзбекистон МТЖ йиғини ҳақида (таҳлил)
Купер Австралия йиғинига 24 нафар футболчини жалб этди. Бунга қадар аргентиналик мутахассис дастлаб 30, иккинчи йиғинда эса 24 нафар футболчини чақирганди. Аммо ҳар учала йиғинга жалб этилган футболчиларда жароҳатлар синдроми давом этмоқда.
Биринчи йиғинда Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов ва Азизбек Ҳайдаров жароҳатлари боис тўлиқ иштирок эта олишмаганди. Иккинчи йиғинда ҳам жароҳатлар синдроми кузатилди. Ўтган гал эса рўйхатга кирган футболчилардан Шерзод Аъзамов ва Элдорбек Суюнов йиғинда тўлиқ қатнаша олмаганди. Шунингдек, Жалолиддин Машарипов дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида иштирок этолмаслиги сабабдан йиғинни эрта тугатганди.
Учинчи йиғинда ҳам жароҳатлар терма жамоамизни четлаб ўтмади. Бу сафар терма жамоадан чақирув олган Одил Аҳмедов, Фарруҳ Сайфиев ва Жасур Яхшибоевга жароҳатлар тўсқинлик қилди. Шу боисдан ҳам Купер Австралияга аввал режалаштирилгандек 24 эмас, балки 21 нафар футболчи билан йўл олди. Эътиборлиси, Купер терма жамоамизнинг бўлажак ўртоқлик учрашувларида 21 футболчидан фақатгина 20 нафарининг хизматидан фойдалана олади. Машарипов эса дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмайди. Футболчи фақатгина машғулотларда иштирок этиши учун Австралияга олиб кетилган.
Купер учинчи йиғинга жалб этган футболчилар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Шуни қайд этиш керакки, бу галги йиғинда Купер янги номларга кўп ҳам мурожаат қилгани йўқ. Учинчи йиғинда терма жамоамизда янги ном пайдо бўлди - Азиз Турғунбоев. Айнан мазкур футболчи терма жамоамиз Эктор Купер қўл остига ўтганидан сўнг илк бор чақирув олди. Шунингдек, Жасур Яхшибоев ҳам биринчи бор Купер назарига тушишга муваффақ бўлганди. Бироқ ҳали таъкидлаганимиздек, ушбу ёш иқтидорли вингер жароҳати боис йиғинни ўтказиб юбормоқда. Рўйхатдаги қолганлар эса аввал ҳам Купер чақирувини олган футболчилар.
Дарвозабонлар масаласига келадиган бўлсак, Игнатий Нестеров ва Элдорбек Суюнов Купернинг барча йиғинига жалб этилган киперлар. Фақатгина Суюнов жароҳати боис иккинчи йиғинни эрта якунлаганди. Ўткир Юсупов эса иккинчи йиғиндан бошлаб терма жамоа лагерида пайдо бўлди.
Мудофаа чизиғи вакилларига тўхталадиган бўлсак, Купер мазкур йиғинга жами 8 нафар номинал ҳимоячиларни жалб этди. Иккита чап (Зотеев, Сайфиев), иккита ўнг (Шораҳмедов, Ҳошимов) ва тўртта марказий ҳимоячилар (Исмоилов, Тўхтахўжаев, Кримец, Турсунов) чақирилди. Қайд этиш керакки, Сайфиев мазкур йиғинда жароҳати туфайли иштирок этмайди ва Зотеевга захира сифатида Владимир Козакдан фойдаланиши мумкин. Купер Козакни керак пайтда марказий ярим ҳимояда ёки чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнатиши мумкин. Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов ва Олег Зотеев Купер қўл остидаги барча йиғинларда иштирок этмоқда. Достон Турсунов эса иккинчи йиғиндан бошлаб терма жамоа сафида кўриниш берди. Шунингдек, ҳозирда универсал футболчи сифатида ўйнаётган Козак ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг охирги 3 йиғинида узлуксиз иштирок этмоқда.
Ярим ҳимоя чизиғидаги футболчилар Одил Аҳмедов ва Отабек Шукуров Купернинг барча йиғинларида чақирув олишди. Фақатгина Аҳмедов бу галги йиғинни жароҳати туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Шунингдек, Икром Алибоев, Одилжон Ҳамробеков ва Жавоҳир Сидиқов иккинчи бор кетма-кет бош жамоамизга чақирилди. Аммо қайд этиш керакки, Купер Алибоевдан қанотда вингер сифатида фойдаланмоқда. Аммо Одил Аҳмедовнинг йўқлиги туфайли балки Купер Алибоевни ўзининг нуқтасида синаб кўриши мумкин. Ёки Владимир Козакдан айнан марказий ярим ҳимоячи сифатида фойдаланиб кўриш эҳтимоли йўқ эмас. Аммо Сайфиевнинг йўқлигини ҳам инобатга олсак, Козакдан бу йиғинда катта эҳтимол қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланилади.
Купер мазкур йиғинда қанот вингери сифатида ўйнайдиган ҳужумчилардан Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев, Ҳусниддин Ғофуров, Элдор Шомуродов ва Жалолиддин Машариповни жалб этган. Жасур Яхшибоев эса юқорида айтилганидек жароҳати боис йиғиндан четда қолди. Машарипов ҳам фақат машғулотларда жамоа билан бирга шуғулланиши мумкин. Аммо бўлажак баҳсларда Купер Жалолиддин Машариповнинг хизматидан фойдалана олмайди. Қуйида номлари тилга олинган вингерлардан фақатгина Ғофуров ва Шомуродов Купернинг учала йиғинида ҳам узлуксиз иштирок этмоқда. Ҳамдамов ва Машарипов иккинчи бор кетма-кет чақирув олишга муваффақ бўлишди. Азиз Турғунбоев эса Купер қўл остида илк маротаба шуғулланади.
Эктор Купер бу йиғинда фақатгина биргина марказий ҳужумчини жалб этди. Бу ҳам бўлса Куперда терма жамоамизнинг олдинги чизиғида алмаштириб бўлмас футболчига айланган Марат Бикмаев. "Локо" тўпурари ҳам Купер келганидан буён узлуксиз терма жамоадан чақирув олаётган 13-футболчи.
Эътиборли тарафи шундаки, аслида ҳозирги рўйхатдаги футболчилар ичидан номинал марказий ҳужумчини топиш мушкул. Сабаби, Шомуродов ва Бикмаев ўз клубларида асосан қанот вингери сифатида ўйнашади. Тўғри, Купер Бикмаевдан иккинчи йиғиндан бошлаб марказий ҳужумчи сифатида фойдаланмоқда. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Яъни, Бикмаев майдонга тушаётган ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйишни уддасидан чиқмоқда.
Аммо Бикмаевга захира сифатида бошқа ҳужумчилар синовдан ўтказилмаётгани кишини ўйлантирмай қолмайди. Тўғри, керак пайтда Элдор Шомуродов ҳам марказий ҳужумчи сифатида ўйнаши мумкин. Лекин Шомуродовдан Купер айнан шу ролда фойдаланган баҳсида Элдор ўзини яхши тарафлама тўлиқ кўрсатага олгани йўқ. Шундан сўнг мураббий Шомуродовни эски жойи қанотда ўйнатишни маъқул кўрмоқда. Купер мазкур йиғинга нега биргина ҳужумчини жалб этганини ҳозирча очиқлагани йўқ. Одатда терма жамоа мураббийлари ҳар бир йиғинга киришишдан олдин ҳеч бўлмаганда ўз матбуот хизмати вакиллари орқали ўз фикрларини билдириб, нега фалончи футболчи танловига тўхталганига тушунтириш ёки изоҳ бериб ўтишади. Бу барча жойда амалда учрайдиган одатий ҳолат.
Биринчи ва иккинчи йиғинда рўйхатдан ўрин олган Темурхўжа Абдухолиқов. Игорь Сергеев ёки Иван Нагаевнинг ўйинлари маъқул келдими ёки йўқ, бу бизга қоронғу. Учинчи йиғинда мазкур футболчилар рўйхатдан тушиб қолганини инобатга олсак, демак мураббий қуйидаги ҳужумчиларнинг хизматига эҳтиёж сезмаётган бўлиши мумкин. Аммо бошқа ҳужумчилар, хусусан Суперлига тўпурарлар рўйхатида пешқадамлар пойгасида фаол иштирок этаётган Бобир Абдихолиқовни хеч бўлмаганда нега йиғинларда синаб ҳам кўрмагани бизга қоронғу.
ЎФА матбуот хизмати мазкур йиғин аввалида Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани ташкил этгани йўқ. Фақатгина ўртоқлик ўйинлари олдидан ва учрашувдан кейинги матбуот анжуманларида Куперни учратяпмиз холос. Бу галги ўртоқлик учрашувлари эса Австралияда бўлишини инобатга олсак, терма жамоамиз Тошкентга келганидан сўнг ЎФА матбуот хизмати Купер иштирокида алоҳида матбуот анжумани ташкиллаштириши кутиб қоламиз. Чунки ҳар бир йиғин, ҳар бир ўйин ва ундан кейинги хулосалари ҳақида бериладиган саволлар кўп.
Эктор Купер қўл остидаги барча йиғинларда чақирув олган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) <Эрон>
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Ҳужумчи:
Марат Бикмаев ("Локомотив")
Эктор мазкур 13 нафар футболчиларга барча йиғинларда тўлиқ ишонмоқда. Шунингдек, Купер қўл остида биринчи йиғинда жалб этилган ва кейинги икки йиғинда рўйхатга киритилмаган футболчилар: Қувватов, Зуҳуров, Денисов, Шихов, Холмуҳаммедов, Гадоев, Мирзаев, Турсунов, Иброҳимов, Рашидов, Собирхўжаев, Сергеев ва Абдухолиқов.
Дастлабки иккита йиғинда таклиф олган Азизбек Ҳайдаров ва Иван Нагаев мазкур йиғиндан тушиб қолишди.
Купер қўл остидаги йиғинларни жароҳатлари боис ўтказиб юбораётган футболчилар ҳам йўқ эмас. Улардан бири Шерзод Аъзамов бўлса, иккинчиси Шуҳрат Муҳаммадиев. Мазкур икки ҳимоячи терма жамоамизнинг бу галги йиғини олдидан ҳам ўз клубларида жароҳатланишди. Шу боисдан ҳам Купер бу футболчиларни Австралияга кетадиган рўйхатга киритмади. Бу эса бу икки ҳимоячиларни Осиё кубогига бориш имкониятларини кескин пасайтириб юбориши эҳтимоли юқори.
Эктор Купер барча йиғинларда ҳозирга қадар 43 нафар футболчи номини эълон қилди. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Дарвозабонлар:
1. Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
2. Муроджон Зуҳуров (“Бунёдкор”) <ўйнамади>
3. Санжар Қувватов (“Насаф”) <ўйнамади>
4. Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
5. Роман Абдулов (АГМК) <ўйнамади>
6. Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
7. Ботирали Эргашев ("Навбаҳор") *жароҳат
Ҳимоячилар:
8. Виталий Денисов (“Криля Советов”, Россия)
9. Санъат Шихов (“Бухоро”)
10. Мурод Холмуҳамедов (“Қўқон-1912”) <ўйнамади>
11. Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
12. Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
13. Егор Кримец (“Пахтакор”)
14. Муҳаммадиев Шуҳрат ("Локомотив") *жароҳат
15. Олег Зотеев (“Локомотив”)
16. Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”) *жароҳат
17. Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”)
18. Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
19. Владимир Козак (“Пахтакор”)
20. Достон Турсунов ("Нефтчи")
21. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
Ярим ҳимоячилар:
22. Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
23. Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
24. Шоҳруҳ Гадоев (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея) <ўйнамади>
25. Азизбек Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
26. Сардор Мирзаев (“Локомотив”)
27. Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
28. Сардор Собирхўжаев (“Бунёдкор”)
29. Сардор Рашидов (“Локомотив”)
30. Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
31. Санжар Турсунов (“Тэджон Ситизен”, Ж.Корея”)
32. Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”)
33. Одил Ҳамробеков ("Насаф")
34. Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
35. Икром Алибоев ("Локомотив")
36. Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
37. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
38. Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор")
39. Жасур Яхшибоев ("Пахтакор")
Ҳужумчилар:
40. Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”)
41. Марат Бикмаев (“Локомотив”)
42. Иван Нагаев (“Қизилқум”)
43. Игорь Сергеев (“Пахтакор”)
Қайси жамоалардан қанча футболчи МТЖга таклиф этилди?
"Локомотив" - 10
"Пахтакор" - 10
Легионерлар - 7
"Қўқон-1912" - 3
"Бунёдкор" - 4
"Навбаҳор" - 3
"Насаф" - 2
"Нефтчи" - 1
"Қизилқум" - 1
"Бухоро" - 1
АГМК - 1
Австралиядаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
Владимир Козак(“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”) *жароҳат (йиғинни ўтказиб юборади)
Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Достон Турсунов ("Нефтчи")
Олег Зотеев ("Локомотив")
Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) *жароҳат (йиғинни ўтказиб юборади)
Икром Алибоев ("Локомотив")
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
Жасур Яхшибоев ("Пахтакор") *жароҳат (йиғинни ўтказиб юборади)
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") дисквалификация (ўртоқлик ўйинларида ўйнамайди)
Ҳужумчи:
Бикмаев Марат (“Локомотив”)
Эктор Купер қўл остида барча ўйинларни тўлиқ ўтказган ягона футболчи - Анзур Исмоилов (4 ўйин, 360 дақиқа)
Эктор Купер қўл остида тўпурар футболчи - Марат Бикмаев (4 ўйин, 4 гол)
Комментарии